Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


ўқувчиларда бадиий адабиётга меҳр уйғотиш, уларни кўркам асарларни


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

ўқувчиларда бадиий адабиётга меҳр уйғотиш, уларни кўркам асарларни 
ўқийдиган, ўқиганларини тушунадиган ва таҳлил қила биладиган
бадиий матн тўғрисидаги фикрларини оғзаки ёки ёзма тарзда тўғри 


25 
ҳамда эркин ифодалай оладиган қилиб шакллантиришдан иборатдир 
деб белгилаш мумкин. Адабиёт ўз олдидаги вазифаларни муваффақиятли 
ўташи учун жамият томонидан педагогик тизим олдига қўйилган бугунги 
талаблардан яхши хабардор бўлиши лозим.
Адабиёт предметини ўрганиш туфайли ўқувчиларда ҳосил қилинган 
туйғу, билим, кўникма ва малакалар уларнинг турмушига, жамият 
ҳаётидаги иштирокларига хизмат этиши, ўқувчиларда соғлом дунёқараш, 
эзгу ҳаётий позиция ҳосил қилиши зарур.
Адабиёт бошқа предметлардан фарқи ўлароқ, одам учун фақат 
мактабдаги ўқиш давридагина эмас, балки умри мобайнида ўргатилиши 
зарурдир. Адабиёт яхши ўқитилиши асносида, мактабга келганида эплаб 
жумла тузаолмайдиган бола тилнинг маъно нозикликларини пухта эгаллаб 
олади. Ёзма ва оғзаки тарзда равон фикр ифодалашни ўрганади. Энг 
муҳими, уни эзгу маънавиятли одам сифатида шакллантириш имконияти 
пайдо бўлади. Хуллас, ўқувчиларнинг аҳлоқий-эстетик жиҳатдан комил 
бўлиб тарбияланиши адабиёт предметининг қандай ўқитилишига кўп 
жиҳатдан боғлиқ ва уларни шундай маънавий сифатлар эгаси қилиб 
тарбиялаш адабиётнинг вазифасидир. 
Билим ўз ҳолича ҳали эътиқод эмас. Эътиқодга айланмаган билим 
фойдаланилмай турган имкониятдир холос. Агар ўз вақтида тўғри тарбия 
кўрмаган бўлса, жуда билимдон одам ҳам эътиқодсиз кимса бўлиб 
қолавериши мумкин. Эътиқод одамнинг ўз фикри, тутуми ва қилган хатти-
ҳаракатларига маънавий-ахлоқий асос борлигига қатъий ишониши 
демакдир. Шу маънода адабиёт эътиқодни тарбиялаш қуроли ҳамдир. 
Адабиёт ўқитиш эзгу эътиқодни шакллантирадиган даражада бўлиши 
учун унинг мазмуни соғлом ва юксак бўлиши керак. Ҳисобга олиш 
керакки, адабий таълимнинг мақсад ва вазифалари, табиий равишда, 
адабиёт предметининг мазмунини белгилайди. Ўзбек ва жаҳон 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling