Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


адабиётни фақат ўқув материали деб ҳисоблаб, адабиёт дарслари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

адабиётни фақат ўқув материали деб ҳисоблаб, адабиёт дарслари 
болаларга фақат план тузишни, қаҳрамонга характеристика бериш 
йўлларини, унинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришни ўргатади деб 
талқин қиладилар. Улар адабиётнинг эстетик таъсирини, шахснинг 
ҳар томонлама камол топишига ёрдам беришини иккинчи ўринга 
қўйдилар, баъзан адабиётнинг бу хусусиятини батамом унутиб 
қўйдилар
2
.
Чиндан ҳам ўқувчиларга бирор адабий асар бўйича режа тузиш, бирор 
мавзуда иншо ёздириш, бирор асарнинг мазмунини айтиб беришга 
ўргатишнинг ўзи мақсад бўлолмайди. Чунки саналганлар бирор фаолият 
учун мақсад бўлишга арзийдиган миқёсдаги юмушлар эмасдир.
Кўпчилик ўқитувчилар назарида адабий таълимдан мақсад ёзувчилар 
ва уларнинг айрим асарлари ҳақида ўқувчиларга маълумот беришдан 
иборатдир. Қизиғи шундаки, шўро давридаги шу хил ҳужжатларда адабиёт 
ўқитишнинг вазифалари кўрсатилар эди-ю, унинг мақсади назардан четда 
қоларди. Ҳолбуки, у ёки бу ўқув фанининг бош мақсади таълим тизими 
олдига буюртмачи бўлмиш жамият томонидан қўйилади ва тегишли 
ҳужжатларда акс этган бўлади. Ҳозирги кунда мактабда адабиёт 
ўқитишнинг бош мақсади соғлом эътиқодли, ўткир ҳиссиётли, юксак 
дидли, ахлоқан баркамол, ақлан етук, ўзга инсоннинг туйғуларини 
англайдиган, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган 
шахснинг маънавий дунёсини шакллантиришдан иборат деб 
белгиланади. Бу мақсадга ўқувчида бадиий адабиётга меҳр уйғотиш, уларга 
адабиётнинг сеҳрли олами тилсимини топиб бериш орқали эришилади. 
Дарсликдаги ва хрестоматиялардаги асраларни ўз талабаларига тўлиқ 
ўқитган, аммо уларни дастурда бўлмаган бошқа бадиий асарларни ўқишга 
ўргата олмаган ўқитувчи меҳнаткаш, фидойи бўлса-да, мақсадига эришган 
муаллим саналмайди. 
Жамият тараққиётининг бугунги босқичи мустақил фикрлайдиган 
шакллантиришни тақозо этади. Бундай шахссиз мустақиллик – пуч гап. 
Чунки мамлакатнинг мустақиллиги унда яшаётган кишиларнинг 
мустақиллигидан бошланади. Эстетик ва ахлоқий жиҳатдан етарли тарбия 
олмаган кимса мустақил фикрлайдиган баркамол шахс у ёқда турсин, 
умуман, шахс бўлолмайди. 
Жамият томонидан белгиланган ана шу бош мақсаддан келиб чиққан 
2
Долимов ва бқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1967. 52-бет 


24 
ҳолда, ҳар бир дарсда синфдаги ўқувчилар олдига ҳар бир ўқитувчининг 
ўзи ҳам мақсад қўяди. Бу мақсадни умумий мақсад деб аташ тўғри бўлади. 
Унинг шундай аталиши сабаби шундаки, бу мақсадлар синфдаги барча 
ўқувчиларга қаратилган ва уларни ўз атрофига бирлаштирадиган бўлади. 
Умумий мақсад а) тарбиявий мақсад; б) таълимий мақсад; в) 
ривожлантириш мақсади каби учга бўлинади. Яъни ўқитувчи ҳар бир дарс 
мобайнида маълум даражада тарбия, маълум даражада таълим бериш 
орқали ўқувчини муайян даражада ривожлантиришга эришиши лозим 
бўлади. 
Ҳозирги кунда педагогика илми ва амалиётида мақсадни натижа билан 
мувофиқлаштиришга уриниш, идентификациялаш ҳаракати кетмоқда. 
Яъниким, ўқитувчи ўзи ва ўқувчилари олдига шу қадар аниқ, кўзга 
кўринадиган мақсад қўйиши керакки, у ўқувчи дарс давомида 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling