52
Шундагина синф ўқувчилари билан иш олиб борадиган ўқитувчи
уларни
бир жамоа сифатида уюштириб, турли тадбирларни ташкил қилишнинг
уддасидан чиқа олади.
Адабиёт ўқитувчиси
ташкилотчилик сифатига ҳам эга бўлиши
керакки, бусиз у ўқувчиларни ўзига жалб қила олмайди. Чунки ҳар қандай
синфда ҳам турли табиатга эга ўқувчилар бўлади. Ўқитувчи ана шу ҳар хил
табиатли ўқувчилар билан умумий тил топиши лозим бўлади.
Бир бутун
жамоа ҳисобланган синф билан олиб бориладиган машғулотларни самарали
бўлиши учун ўқитувчи ижтимоий ташкилотчи бўлиши шарт.
Синфдаги турли табиатли, ҳар хил мақсадли ўқувчиларни бир хилдаги
тартиб-интизомга риоя қиладиган жамоага айлантириш,
уларни дарсга
қизиқтириб, ўзлаштириш даражасини ошириш ва энг муҳими, уларда
шахслик сифатларини шакллантириш ўқитувчидан ташкилотчиликни талаб
этади.
Дарс умумий характердаги ташкилий жараён. Шунга кўра, адабиёт
ўқитувчиси фаолияти ҳам умумга қаратилган бўлиши керак. Ўтилаётган
сабоқ эса ҳар бир алоҳида ўқувчига бевосита тегишли бўлгандагина яхши
ўзлаштирилади. Бинобарин,
адабиёт ўқитувчиси бир вақтнинг ўзида ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: