Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


ўқитувчининг қандай инсонлиги ҳисобга олинмаса, унинг кўнгли, қалби


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

ўқитувчининг қандай инсонлиги ҳисобга олинмаса, унинг кўнгли, қалби 
эзгу бўлмаса, бу методларнинг самараси ҳақида бир нима деб 
бўлмайди"
10

Таълим қачондир технологиялашиб, қайсидир фан ўқитувчиларининг 
қандай шахслиги аҳамиятсиз бўлиб қолар. Лекин ҳеч қачон, ҳеч қандай 
янгича усул адабиёт ўқитувчиси ўрнини боса олмайди. Чунки усулнинг ўзи 
юрак, туйғу ва сезимларга таъсир кўрсата олмагани сабабли ўқувчиларда 
шахслик сифатларини шакллантира билмайди. 
Адабиётлар: 
1. Долимов С., Убайдуллаев Ҳ., Аҳмедов Қ. Адабиёт ўқитиш 
методикаси. -Т.: «Ўқитувчи», 1967. 
2. Резь 
З. Я. Методика преподавания литературы. -Москва: 
«Просвещение», 1977. 
3. Йўлдошев Қ. Адабиёт ўқитишнинг илмий-назарий асослари. -Т.: 
“Ўқитувчи”, 1996. 
4. Келдиёров Р. Таълим самарадорлигини оширишда ўқитувчи касбий-
маънавий сифатларининг ўрни ва уни такомиллаштиришнинг илмий-
педагогик асослари (адабий таълим мисолида). 13.OO.O1 - педагогика 
назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди 
илмий даражаси учун ёзилган диссертация –Т.: 2000. 
5. Сафин Д. Мусина Р. Интерактивные методы преподавания и учения. –
Т.: 2007. 
 
V. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ 
 
1-мавзу. АДАБИЁТ САБОҚЛАРИДА ҚАТНАШЧИЛАРНИНГ ЁШ 
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТАЙЁРЛИК ДАРАЖАСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ 
Шахсни, “умуман” тарбиялаб бўлмайди, балки ҳар қандай конкрет 
индивид конкрет талаблар асосида, конкрет муҳит учун конкрет макон ва 
замонда тарбияланади. Тарбия конкретликни севадиган ва ундагина мавжуд 
бўла оладиган педагогик кечимдир. Шу боисдан ҳам бирон бир ахлоқий 
фазилатни умумий тарзда қарор топдириб бўлмайди. Буни шундан ҳам 
билса бўладики, айни бир педагогик чора турли ёшдаги одамларга нисбатан 
қўлланилганда турлича натижа беради. Ахлоқий-эстетик тарбиянинг 
10
Амонашвили Ш. А. Олти ёшдан болалар: “Педагогик изланиш” тўплами. -Т.: “Фан”, 1990. -603 б.


58 
қудратли қуроли ҳисобланмиш адабиёт ўқитишда ҳам турли синфлардаги 
ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш ҳал қилувчи аҳамиятга 
эгадир. Ўқувчининг ёшига мос бўлмаган материал ҳам, усул ҳам уни 
толиқтиради, 
қизиқувчанлигини 
сусайтиради, 
демакки, 
самара 
келтирмайди. 
Ўрганилаётган 
адабий 
материалга 
болаларни 
қизиқтиролмаган, уларни мувозанатдан чиқаролмаган, боз устига, адабий 
асарни ўрганиш жараёнида ўқувчиларни толиқтирадиган дарс фойдасиздир.
Адабиёт ўқитишни йўлга қўйишда ўқувчиларнинг муайян ёшдаги 
психологик хусусиятларини ҳисобга олиш шунинг учун ҳам зарурдир. 
Турли мамлакатларнинг педагог ва психолог олимлари, умуман, болалар, 
хусусан, мактаб болаларнинг ёшларини асосли тарзда муайян босқичларга 
бўлиш ҳақида кўпдан бери бош қотириб келишади. Хусусан, рус олимлари 
Л. С. Виготский ва Д. Б. Элконинлар бу илмий юмуш билан жиддий 
шуғулланишган. Қуйида уларнинг таснифларидан фойдаланилган ҳолда 
фикр юритишга уринилади.
Номлари юқорида зикр этилган олимлар мактаб ёшидаги ўқувчилар 
умрининг биринчи босқичини “Кичик мактаб ёши” тарзида номлайдилар 
ва бунга 7-10 ёшдаги болаларни мансуб деб ҳисоблайдилар.Уларнинг 
фикрларича, бу ёшдаги болалар учун етакчи фаолият ўқишдан иборат 
бўлиб, болаларнинг интеллектуал ва билиш қобилияти шиддат билан 
шаклланади. Иккинчи босқич ўсмирлик деб аталади ва 10-15 ёшни ўз 
ичига олади. Бу ёшдаги болаларнинг ижтимой фаолиятидаги асосий жиҳат 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling