Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
ўқитувчиси дарснинг асосий кўрсатмали қуролидир
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбия ва таълим методларидан фойдаланадиган
ўқитувчиси дарснинг асосий кўрсатмали қуролидир"
9 . Ўқувчилар ўқитувчига муҳаббати орқали адабиёт фани ва бадиий адабиётга муҳаббат қўядилар. Хушмомалалик фанга қизиқиш ва муҳаббат уйғотишнинг пойдеворидир. Бу сифат ҳар қандай ўқитувчида ҳар қандай билимдон мутахассисда ҳам топилавермайди. Ўқувчилар билан чин дилдан, очиқчасига гаплашиш уларга ўз сўзига ишонч уйғотиш адабиёт ўқитувчисини болаларнинг яқин шеригига айлантириши мумкин. Ахлоқий жиҳатдан ўқувчиларнинг идеалига айланиш ва уларни маънавий камолотнинг юксак даражаларига томон кўтариш педагогик муомала санъатининг самарасидир. Ўқитувчининг инсоний қиёфаси, ички дунёси ўқувчиларга муомала-муносабатида намоён бўлади. Мактаб адабий таълими самарадорлигига фақат янги усулда дарс ўтиш билан эришиб бўлмайди. Дарсда самимий муносабат, қалб ҳарорати бўлиши керак. Қалбнинг ёқимли ҳиссиёт деб аталмиш хоссаси бор. Муомала санъатига эга бўлмаган ўқитувчи ўқувчи ҳиссиётига ижобий таъсир этолмайди. Мажбурлаб ўқитиш аслида шахснинг ҳурлигини поймол қилиш демакдир. Ўқитувчининг муомала санъатини эгаллаганлиги ўқувчилар маънавий фазилатлари ва ижодий имкониятларини тўла намоён қилишга йўл очади. Хушмуомалалик асосида ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабатларнинг самимийлиги, яқинлиги ва ўзаро ҳурмат ётади. Адабиёт сабоқлари туйғулар ва ҳиссиётлар асосига қурилган машғулотлардир. Бошқа ҳеч бир предметда ҳиссиёт адабиёт дарсларидагичалик муҳим ўрин тутмайди. Шунинг учун ҳам болаларни тушуниш, уларни ҳис қилиш, ҳис туйғуларини қадрлаш жиддий иш ҳисобланади. Адабиёт машғулотларини самарали ташкил қилиш ўқувчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам боғлиқ. Кўпчилик ўқитувчилар машғулот ўтишда энг муҳим сиймо ўқувчи эканлигини унутиб қўядилар. Ўқитувчи машғулотда нимани ўргатиш, қандай усулда ўргатиш борасида кўп ўйлайди-ю, қандай кайфиятдаги ўқувчиларга, қай йўсинда ўргатиш устида етарлича бош қотирмайди. Натижада, адабиёт дарсларида бола шахсини шакллантириш масаласи четроқда қолиб кетади. Боланинг кўнглидаги ўзгаришларни, қалбидаги ҳаяжонни, интилишларини тушуниш устозни уларнинг яқин кишисига айлантиради. Ўқувчининг яқин кишисига айланиш энг юксак натижани эгаллаш демакдир. Ўқитувчи ўз шогирдларининг шахсиятига, ички дунёсига чуқур кириб боргандагина, тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантириш иши самарали 9 Зуннунов А., Эсонов Ж. Мактабда адабиёт ўқитиш методикаси. -Т.: “Ўқитувчи”, 1985. -200 б. 57 кечади. Педагогнинг касб сифатлари унинг маънавий фазилатларидан куч- қувват олади. Ўқитувчининг болаларга, ўз навбатида ўқувчиларнинг ўқитувчига муҳаббатидан таълим тарбиянинг метод ва усуллари ҳарорат олади, педагогик маҳорат инсонпарварлик ҳисси билан тўлган устоз қалбидан ўтиб сайқал топади. "Тарбия ва таълим методларидан фойдаланадиган Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling