Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


тенгдошлари билан ўзаро муносабатни йўлга қўя билиш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

тенгдошлари билан ўзаро муносабатни йўлга қўя билишдан иборат 
бўлади. Бу муносабат ўсмирлар ҳаётида шу қадар катта аҳамият касб 
этадики, уларнинг хатти-ҳаракатларининг йўналиши кўпинча ана шу 
муносабатлар характерига боғлиқ бўлади. Бу босқичда ўсмирларда мавҳум 
тафаккур, ўз-ўзини англашга интилиш, жинсий алоҳидалик, балоғат туйғуси 
кучаяди. 
Олимлар учинчи босқични ўспиринлик тарзида номлаб, унга 15-18 
ёшни киритадилар. Бу ёшдаги кишилар учун билиш асосий фаолият тури 
ҳисобланади. Ўспиринлар муайян касбни танлаганликлари ва бирмунча 
қатъий дунёқарашга эгалиги билан ажралиб туради
11

Шулардан келиб чиққан ҳолда адабий таълимда ҳам турли ёшдаги 
ўқувчиларга турлича ёндашиш лозимлиги кўзда тутилиши керак. Чунончи, 
“Адабий таълим давлат стандарти” (ТДС) адабиёт ўқитиш жараёни 
ўқувчиларнинг ёши ва руҳий ҳолатларидаги турли хусусиятлардан келиб 
чиққан ҳолда турлича босқичлардан иборат бўлишини кўзда тутади.
1. Адабий таълимнинг барча босқичларида ҳам ўқувчиларнинг ёш 
хусусиятларига мувофиқ равишда бадиий асарни ўқиш, тушуниш, 
тушунтириш, таъсирланиш, таъсирланганлиги сабабини англаш ва 
англатиш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш сингари фаолият турлари амалга 
оширилади.
11
Селевко Г. К. Энциклопедия образовательных технологий. в 2 т. Т. 1 –м.: НИИ школьных технологий
2006. –С.42. 


59 
2. Ўқувчиларнинг адабий-тарихий ва адабий-назарий билимларни 
эгаллашларига эришиш, уларнинг оғзаки ҳамда ёзма нутқини 
ривожлантириш, ижодий ва мустақил фикрлаш малакаларини ошириш каби 
педагогик тадбирлар изчиллик билан йўналтирилади. 
3. Адабий таълимнинг барча босқичларида ўқувчиларда эзгу маънавий 
хислатларнинг шакллантирилишига диққат қаратилади. 
4. Умумий ўрта таълим мактаблари таркиби ҳамда ўқувчиларнинг ёш 
ва руҳий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда адабиёт ўқитиш қуйидаги 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling