Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


хотира кучли бўлгани ҳолда диққат


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

хотира кучли бўлгани ҳолда диққатнинг жуда осон ва тез чалғиш 
хусусиятига эгалиги, бу ёшдаги ўсмирлар эртанги кунни тасаввур 
этолмаганликлари учун уларнинг эътиборини бир нуқтага йўналтирадиган 
стимулятор мавжуд эмаслиги сингари омиллар ўсмирларнинг ўқиш 
жараёнини бир мунча оғирлаштириши кўзда тутилиши зарур. 
Бошқа кўпчилик ўзбек тадрисчи олимларидан фарқи ўлароқ, Субутой 
Долимов ўзи яшаган шўро давридаёқ адабиёт ўқитишга умуман эмас, балки 
турли синфлардаги ўқувчиларнинг ёш ва руҳий хусусиятларидан келиб 
чиққан ҳолда конкрет ёндашиш кераклигини кўрсатади: “Ўрта мактаб 
ўқувчилари ёш жиҳатдан икки босқичга: ўрта ёшдаги (12 ёшдан 15 
ёшгача) болалар ва катта ёшдаги (15 ёшдан 18 ёшгача) болаларга 
бўлинади. Бу ёшдаги болаларнинг қизиқишлари, ҳис-туйғулари, 
диққатлари, хотиралари, характерлари хилма-хил бўлади ва бир-бирига 
ўхшамайди
12
,– деб ёзади у. Гарчи С. Долимов кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларнинг руҳий хусусиятлари ҳақида тўхталмаган ва унинг қарашлари 
Л. Виготский ҳамда Д. Элконинларнинг қарашларига тўла мос келмасада, у 
ўқувчиларни ёш ва руҳий ўзига хосликларга кўра гуруҳлаш лозимлигини 
таъкидлаган биринчи замонавий ўзбек олими эди. Олим ўрта ёшдаги 
болаларнинг ўз ичларида ҳам ёшга боғлиқ турли руҳий-жисмоний 
босқичлар бўлишини кўзда тутиб иш юритган адабиёт ўқитувчисигина ўз 
фаолиятида 
ижобий 
натижага 
эришиши 
мумкинлигини 
илмий 
тадқиқотларида қайта-қайта таъкидлайди.
Илкинчи методист олим
С. Долимов ўқувчиларнинг ёш ва руҳий 
белгиларини ҳисобга олмасдан адабиёт ўқитишни ташкил этишга уриниш 
таълим кечими учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини 
аниқ мисоллар асосида кўрсатиб беради. Жумладан у: “30-йилларнинг 
бошларида тузилган адабиёт дарсликлари ва хрестоматиялари 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling