Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


икки босқичда амалга оширилади.  Бошланғич синфлар


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

икки босқичда амалга оширилади. 
Бошланғич синфлар. Ўқувчилар китобхонлик маданияти асосларини 
ўрганишади. Уларда тўғри, ифодали ва тушуниб ўқиш кўникмаларини 
шакллантиришга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу босқичда 
адабиёт алоҳида ўқув предмети ҳисобланмаса ҳам ўқувчиларда эстетик 
дидни, бой ва таъсирчан ҳиссиётни, нозик туйғуларни қарор топдиришда 
муҳим ўрин тутади. Бола маънавиятининг асослари шакллантириладиган 
бошланғич синфларда «Ўқиш», «Она тили», «Тарих», «Табиатшунослик» 
дарсларида фойдаланиладиган матнларнинг бадиий бўёқдор бўлиши ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. Бу даврдаги адабий таълим ўқувчиларда ҳиссий 
таъсирчанлик, тасаввур ва сезимлар бойлиги, ижодий фантазия, нутқ 
равонлиги, ўқиш техникаси, китобхонлик одати сингари сифатлар 
шаклланишига йўналтирилади.
Ўрта мактаб босқичи (V-IX синфлар). Ушбу босқичда «Адабиёт» 
алоҳида ўқув предмети тусини олади. Адабий таълимнинг иккинчи 
босқичида ўқувчилар адабиётни бадиий сўз ҳақидаги фан, кўркам сўзнинг 
фолклор, асотирлар, ёзма адабиёт, назарий тушунчалар сингари 
кўринишларини 
бирлаштирадиган 
алоҳида 
метатизим 
сифатида 
англайдилар. Талабалар ана шу тизим ичидаги турли қатламларни аста-
секинлик билан ўзлаштириб, уларнинг моҳиятига кириб борадилар. Бу 
босқичда бошланғич мактаб давридагига қараганда анча мураккаб бадиий 
асарлар ўрганилиши кўзда тутилади. Бу ҳол ўқувчилар маънавияти 
такомиллашуви ва тафаккури тараққиётига таъсир кўрсатади. 
Бу босқичда синфда ўқиш, мустақил ўрганиш ва синфдан ташқари 
ўқишга мўлжалланган бадиий асарлар миқдори ўқувчиларнинг ёш 
имкониятлари ва қизиқишларига мувофиқ тарзда кўпайиб боради. Ўрта 
мактаб ўқувчилари миллий ва дунё адабиётининг турли даврларда 
яратилган, турли жанрларга мансуб, турли мураккабликдаги асарларини 
ўрганадилар. Бу босқичда қаҳрамонлик, ватанпарварлик, романтик, 
фантастик мазмундаги асарларни ўргатишга катта диққат қаратилади. 
Шунингдек, халқ оғзаки ижоди намуналари, лирик асарларни ўргатишга 
катта эътибор қаратилади. Шу билан бирга ўқувчилар ўргатилаётган 
асарларни тушуниш учун керак бўлган миқдорда адабий-назарий 
билимларни 
ўзлаштирадилар. 
Бу 
босқичда 
ўқувчилар 
адабий 
қаҳрамонларни тасвирланаётган макон ва ҳаётий вазиятга мувофиқ 
тинимсиз ўсиш-ўзгаришда бўлган тирик одамлар сифатида қабул қилишни 


60 
ўрганишади. Улар бадиий асарларнинг турлари ва жанрлари борасида 
муайян тушунчаларга эга бўлишади. 
Педагогика ва психология илми ҳамда ўқитиш амалиёти ўрта мактаб 
босқичини V-VII ва VIII-IX синфлар тарзида икки бўғинга бўлиш 
мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Гарчи, бу синфларнинг ўқувчилари 
битта ўрта мактаб босқичига мансуб бўлсалар-да, амалда бир-бирларидан 
жиддий фарқ қиладиган икки авлод вакиллари ҳисобланади. 
Мактаб адабий таълими иккинчи босқичининг биринчи бўғини 
бўлмиш V-VII синфларда адабиёт ўқитиш бошланғич таълимнинг давоми 
ҳисобланиб, ўқувчиларда бадиий адабиётга доир бирмунча ибтидоий ва 
содда билим, кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш кўзда тутилади. 
Ушбу бўғинда адабий таълим адабий ўқиш тарзида уюштирилади. Яъни 
адабиётга адабиётшунослик фани талаблари асосида эмас, балки 
педагогиканинг талабларига мувофиқ ёндашилади. Адабий даврлар, бадиий 
тасвирдаги сифат ўзгаришлари, адабиёт тарихидаги тизим бу даврдаги 
таълим жараёнида бирламчи аҳамият касб этмайди. 
Бу давр адабий таълимида бадиий сўз ўсмирларнинг тасаввурини 
кенгайтириш, фантазиясини кучайтириш, кўркам сўзнинг таъмини туядиган 
қилишга йўналтирилади. Бу синфларда ўткир сюжетли, порлоқ тасвирларга 
бой, ўқувчиларда хаёлот ва туйғу уйғотадиган, ҳиссиётини бойитадиган 
бадиий асарлар кўпроқ ўрганилади. Бу бўғинда ўзлаштириладиган адабий-
назарий тушунчалар адибнинг тасвир маҳоратини кўрсатишдан кўра матн 
мазмунини чуқурроқ англашга йўналтирилади. Адибларнинг умрбаёни эса 
болалар учун тақлид объекти, намуна мактаби вазифасини бажаради. 
Асарларни ўринлаштиришда хронологияга эмас, балки маънавий-ахлоқий 
ва эстетик-педагогик рукнларга амал қилинади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling