Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Психологиянинг долзарб муаммолари


Download 85.67 Kb.
bet3/6
Sana12.03.2023
Hajmi85.67 Kb.
#1265239
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу Психологиянинг илмий ва

Психологиянинг долзарб муаммолари

  • Бош методологик муаммо – психология фанининг предметини аниқлаш.
  • Фаннинг методлари заҳирасини янгилаш муаммоси.
  • Кўпичилик ўзини четга олувчи эксперимент. Кўп ҳолларда кузатиш, тестлар орқали муаммони ўрганади, экспериментдан кўп фойдаланмалик билан боғлиқ муаммолар
  • Психологиядаги янги категорияларнинг ўзгартириш муаммоси.
  • Назария билан эмпирик ўзаро муносабатлари муаммоси.
  • Психологиянинг методологиялари муаммолари.
  • Тадқиқот воситалари (инструмент) билан боғлиқ муаммолар. Эмпириканинг назариядан ажралган ҳолда мавжуд бўлиб қолганлиги.

Бугунги кунда бир қатор ўзгаришлар мавжуд:

  • Биологик (хулқ-атворнинг физиологик асосларини ўрганишга қаратилган): асаб тизимига сигналларнинг узатилиши, гуморал таъсирлар; психогенетика масалалари;
  • Бихевиорал (классик бихевиоризмнинг анъаналарини давом эттириб келмоқда);
  • Когнитив (барча психик жараёнларга тегишли ҳолатларни ўрганади);
  • Гуманистик (шахс муаммоси, эришганлик, ўзини ўзи камол топтириш, масълуят);
  • Психодинамик (тахминан психоанализ, онг ва онгсизлик масалалари);
  • Социал маданий (кроссмаданий тадқиқотлар; психик ҳодисаларнинг кечишидаги ўхшашлик ва фарқлар);
  • Эволюцион

Психологиянинг замонавий босқичи

  • Очиқ инқироз вақтида вужудга келган (20-асрнинг 50 –йилларининг охири ва 60-йилларнинг боши) кўпгина йўналишлар ўзларининг оммабоплигини йўқотди.
  • Янги экспериментал тадқиқот назарияси ва амалиёти вужудга келди. Бу фанда замонавий психология руҳини олиб кирган йўналиши когнитив психология ҳисобланади (АҚШ, 20-асрнинг 60-йиллар ўрталари).
  • Инсон организмини маълумотларни фаол изловчи ва ахборотларни қайта ишловчи бир тизим эканлиги ҳақидаги таълимот асосида ривожланишга эришди;
  • Когнитив психологиядаги тадқиқотларнинг асосий муаммоси:Когнитив психологиядаги асосий тадқиқот соҳасини билиш жараёнлари- хотира, тилнинг психологик жабҳалари ва нутқ, идрок, таафаккур, диққат ташкил қилади. Шунингдек, когнитив ёндашув: шахснинг эмоционал ва мотивацион соҳаси ҳамда социал психологияни тадқиқ қилишда ҳам кириб келди.

Download 85.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling