Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet55/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Ўзини текшириш учун саволлар:

1.Боланинг ривожланиши ҳақида нималарни биласиз ?


2.Шахнинг ривожланиши ва унга та`сир ко`рсатувчи факторлар қайсилар?
3.Макро - факторлар бола ижтимоийлашувига қандай таъсир етади?
4. Микро - факторлар бола ижтимоийлашувига қандай таъсир етади?
5.Меззо - факторлар бола ижтимоийлашувига қандай таъсир етади?

11-мавзу: Девиант хулқ-атвор болалар билан ижтимоий педагогик фаолият
Режа:
1.Девиант хулқ-атвор  тушунчаси.
2. Девиация ва унинг турлари.
3.Ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори сабаблари.
4.Девиант болалар ва ўсмирлар, уларни реабилитация қилиш йўллари.

Таянч тушинcялар:Девиант хулқ-атвор,ирсий омиллар, ижтимоий оғишлар,ижтимоий назорат,Тарбиялаш оғир,микросоциум.
Девиант хулқ-атвор - жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат, ижтимоий қодиса бўлиб, ёлҚончилик, дангасалик, ўҚирлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳолатлар ушбу хулқ-атвор хусусиятлари ҳисобланади. Девиант хулқ деганда, қуйидагилар назарда тутилади:
а) жиноятчилик. Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меъёрларга нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати жиноий фаолият, мазкур шахс эса жиноятчи ҳисобланади.
б) ичкиликбозлик. Бу борада илмий адабиётларда бир неча таснифлар мавжуд: 1) Алкоголни ҳар-ҳар замонда истеъмол қилиш. 2) Алкоголни кўп истеъмол қилиш - спиртли ичимликларни мунтазам, яъни ҳафтада бир мартадан бир неча мартагача ёки, бирваракайига ўртада танаффус билан кўп миқдорда (200 мл. дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади. 3) Алкоголизм – спиртли ичимликларга патологик (муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик.
в) гиёҳвандлик. Гиёҳванд ёки унга тенглаштирилган воситаларга доимий ружу қўйиш ва тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш.
г) фоҳишабозлик. Фанда расмий никоҳсиз жинсий алоқа иккита турга бўлиб ўрганилади: 1. Конкубинат - никоҳсиз бирга яшаш.
2. Фоҳишабозлик - пул учун ўз танасини сотиш. ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, Шарқда иккала ҳолатга ҳам меъёрдан оғиш сифатида қаралади. Булардан ташқари, халқимизда маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, боқимандачилик каби салбий ҳолатлар ҳам меъёрдан чекинишнинг диққатталаб кўринишларидан ҳисобланади.Девиант хулқ-атвор бир шахснинг салбий хулқ-атвордан иборат фаолиятини, шунингдек, муайян гуруҳнинг оҚма хулқ-атворларини ҳам ифодаловчи тушунчадир.Маълумки, ижтимоий меъёрлар ва улардан чекинишлар ҳақидаги қарашлар инсоннинг ижтимоийлашув жараёни билан бир вақтда пайдо бўлган. Қадимги халқларнинг диний-мифологик тасаввурлари, хусусан Миср, Ўиндистон ва Хитой диний қонун-қоидаларидаги ахлоқий меъёрлар бу соҳадаги дастлабки қарашлар эди. Ушбу «қонунлар»да барча ҳуқуқлар инсонга худолар томонидан берилади ва қонун бузувчиларни худолар жазолайди, деб ҳисобланган. Бундай қарашлар дастлаб юнон ва Рим файласуфлари асарларида ўз ифодасини топди. ўрта асрларда ахлоқ меъёрлари диний қарашлар таъсири остида ривожланди ва улардан чекиниш диний нуқтаи назардан баҳоланган. Европада христиан дини барча соҳада ҳукмронлик қилган бўлса, шарқ дунёсида ахлоқий-ҳуқуқий меъёрлар ва улар ҳақидаги таълимотлар ислом фалсафаси таъсирида ривожланди.ХВИИ-ХВИИИ асрларга келиб, Европада жамият ривожининг кучайиши, ахлоқ меъёрларининг христианча талаблари доирасига сиҚмай қолди. ХВИИИ аср мутафаккирлари ижтимоий меъёр ва ундан чекиниш муаммосини янада чуқурроқ таҳлил қилдилар. Ш.Л. Монтескье, Ж.Ж. Руссо, Ч. Беккариа, К. Гельвеций, Д. Дидро, П. Гольбах, Морелли ва Ш. Фурьелар ўз илмий изланишларида ижтимоий меъёрлар, қадриятлар учун умумий бўлган қонуниятларни топишга интилдилар.ХИХ аср охирларида табиий фанларда эришилган илмий ютуқлар ижтимоий фанлар тараққиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Хусусан, социологияда ижтимоий меъёрдан оҚиш ҳолатларини тушунтирувчи дастлабки таълимот, Э. Дюркгеймнинг «аномия» Қояси эди. Э. Дюркгейм фанга ўзи киритган «аномия» атамаси орҳали қонунчиликни, қонунларни тан олинмаслиги ва уларга амал қилинмасликни тушунади. Бу Қояни замонавий илм-фанда П. Солис, М. Клайнерд ва бошҳалар ривожлантириб келишмоқда.Америка социологиясида катта ўрин тутувчи таълимотлардан бири Э. Сатерленднинг дифференциал алоҳалар таълимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан девиант хулқ-атворга ҳам ўрганилади, яъни мавжуд жамият аъзолари томонидан мазкур хулқ-атвор бошҳаларга ўргатилади.Девиант хулқ-атвор муаммоларини таҳлил қилишда Р. Мертон ишлаб чиққан таълимот социологияда етакчи ўрин тутади. Э. Дюркгеймнинг аномия Қоясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради: «Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд имкониятларининг бир бирига мос келмай қолиши натижасидир».Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларни пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни кўрсатиш мумкин. Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий назорат институтлари. Айнан мана шу омиллар шахснинг қандай фаолият юритишини белгилаб беради.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling