Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Сосиум тушунчаси.Сосиум ва бола шахси


Download 272.47 Kb.
bet51/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

9.2. Сосиум тушунчаси.Сосиум ва бола шахси
Социум (яқин муҳит) – бола социолизацияси учун муҳим аҳамиятга ега. Бу яқин ижтимоий муҳитни бола аста-секин ўзлаштиради. Бошида у (бола), асосан, оилада ривожланади, сўнг янги муҳитларни ўзлаштиради – мактабгача муассасалар, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар, ўртоқлар давраси, дискотекалар ва ҳ.к. Ёш ўтган сари бола томонидан ўзлаштирилган ижтимоий муҳит ―ҳудуди‖ тобора кенгайиб боради.
9.3. Маданий –ма`рифий муассасаларнинг бола ривожланишдаги о`рни
Социализация жараёнида, хусусан боланинг ижтимоий мослашувида инсоннинг―ҳаммадек‖ бўлиши объектив еҳтиёжи намоён бўлади. Бироқ шу билан параллел равишда болада - бошқа еҳтиёж - ўзини ўз индивидуаллигини кўрсатиш еҳтиёжи шаклланади. Бола уни ифодалаш усул ва воситаларини қидира, намоён қила бошлайди, натижада унинг индивидуаллаштирилиши содир бўлади. Бола индивидуаллаштирилиши шунда ифодаланадики, у ёки бу ижтимоий аҳамиятга ега шахс хислат ва хусусиятлари айнан шу инсонга мансуб шаклда намоён етади. Ижтимоий ўзини тутиш еса бошқа инсонлар интизомига ташқи томондан ўхшашига қарамай нотакрор, индивидуаллик қирраларни егаллайди.Боланинг ижтимоий ривожланиши шундай қилиб икки йўналиш бўйича содир бўлади:социализация (ижтимоий маданий тажрибани егаллаш) ва индивидуаллаштириш (мустақил бўлиш).Агар болани социумга киритишда социализация ва интеграция жараёнлари орасида мувозанат белгиланса, яъни бола, бир томондан, мазкур жамиятда ўзлаштирилган меъёр ва қоидаларни ўзлаштирса, бошқа томондан унга ўз аҳамиятли ―умумий‖ни индивидуаллигини қўшса, социумда боланинг интеграцияси содир бўлади. Агар боланинг гуруҳга мослашиш жараёни содир бўлмаса, унда ўзига ишонмаслик, тортинчоқлик, ташаббуссизлик содир бўлиши мумкин, бу шахсни жиддий деформацияга олиб келиши мумкин. Агар бола мослашув фазасидан ўта олса ва атрофдагиларга ўз индивидуал фарқларини кўрсатишни бошласа, атрофдагилар еса унинг индивидуализмини жамият меъёрларига тўғри келмайди деб ҳисобласа, унда болада негативлик, гумонсирашлик, агрессивлик, ўзига юқори баҳо бериш ривожланади.Бола ривожланишига тарбия ҳам таъсир кўрсатади. Ҳозир педагогикада―социализация‖ ва ―тарбия‖ тушунчалари кенг муҳокама қилинмоқда. Тарбия шахс социализацияси асосий омилларидан бири.Агар бола ижтимоий меъёр ва қадриятларни ўзлаштирмаса (муҳит негатив таъсиринатижасида), унда тарбиячилар ва мутахассислар ҳаракатлари ижтимойи мослашувга(ижтимоий муҳит шарт-шароитларига мослашиш) йўналтирилган бўлиши лозим.Агар ижтимоий аҳамиятга ега хислатларнинг шаклланмаганлиги шунчалик юқори бўлса, болани ижтимоий муҳит шарт-шароитларига мослашишига ҳалақит берса, яъни унинг ижтимоий қарши мослашуви содир бўлса, бу ҳолда бола билан йўқотилган ижтимоий алоқа ва муносабатларни тиклашга йўналтирилган махсус чоралар тизимини тадбиқ етишни кўзда тутадиган ижтимоий тикланиш зарур.Шундай қилиб, ривожланиш жараёнида бола социумда ижтимоий мослашувни ўзичига оладиган унинг социализацияси амалга оширилиши керак. Агар бу содир бўлмаса,бошқа ҳол - қарши мослашув ҳоли кузатилади, унда болани ижтимоий қайта тиклаш зарурияти юзага келади.Ижтимоий педагогика - тадқиқот объекти бўлиб бола, ўрганиш мавзуси бўлиб есабола ижтимоийлашуви қонуниятлари ҳисобланган педагогика фани соҳасидир.Ижтимоий педагогика - болаларнинг ижтимоий тарбияси ва ижтимоий таълими қонуниятларини уларнинг ижтимоийлашуви жараёнида ўрганадиган педагогика фани соҳасидир.Бола ижтимоийлашуви – уни ижтимоий ҳаётга тортиш жараёнидир. У мазкур жамиятга хос бўлган билим, қадриятлар, ўзини тутиш намуналари тизимии ўзлаштиришда мужассамлашган.Боланинг ижтимоий мослашуви – уни ижтимоий муҳит шарт-шароитларига фаол мослашувижараёни, боланинг ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсири тури.Боланинг ижтимоий мослаша олмаслиги - ижтимоий муҳит шарт-шароитларига муваффақиятли мослашишга қаршилик қиладиган ундаги ижтимоий аҳамиятга ега хислатларнинг йўқолиб кетиши ёки шаклланмаслиги жараёни.Ижтимоий педагогикада шахс — тарбия объектидир. Шахсва унинг ривожланиши,шахснинг ёшига хос ҳусусиятлари таълим ва тарбия жараёни, муҳит ва тарбиянингшахс ривожланишидаги таъсири ва бошқалар.Ижтимоий педагогика шахс ва жамият муаммосига мурожат қилган ҳолда инсоннинг жамиятдаги муносабатларини тартибга солади. Айрим танг ҳолларда айрим оилаларга ўсмирни жамиятда ўз ўрнини топишига ҳаётий шароитларга мослашишига ёрдам беради. Ижтимоий педагогика янги иқтисодий муносабатларни оиладаги муносабатларга ва болалар тарбиясига таъсирини тахлил қилади.Ижтимоий педагогика биринчи навбатда болалик муаммоларига мурожат қилади.Ҳамда у шахс тарбияси унинг маънавий ахлоқий сифатларини шаклланиши мураккаб вазиятларда қўллаб — қувватланиши масалаларига мурожат етган ҳолда болага жамият ҳаётига мослашишига ёрдам беради.Бугун ижтимоий педагогика инсонни жамиятдаги ўрни ҳақидаги, шахснингижтимоийлаштириш ҳақидаги, ҳозирги замон шароитида болалик қийинчиликлари ҳақидагибилимлар мажмуидир.Ижтимоий педагог амалиёти болага (ўсмирга) жамиятда ижтимоий — маънавиймувозанатни сақлашга, янги муносабатларни яратишга йўналтирилган.Ижтимоий педагогика ўз олдига қандай асосий мақсадларни қояётганини юқоридаги фикрлардан билиб олса бўлади. Шунинг учун ижтимоий педагогика ижтимоий фалсафа сингари бошқа фанлар: психология, физиология, анатомия, мантиқ, тиббиёт,иқтисодиёт билан узвий алоқада б ўлмай туриб фаолият юрита олмайди.Ижтимоий педагогика илмий фан сифатида ўзининг объекти деб инсон ва социумнинг ўзаро таъсири (турлича к ўриниш ва ҳолларда) ҳисобланади, яъни ходиса ва жараёнларнингўта яхлитлиги амалий ижтимоий — педагогик фаолият учун манба ва ўзгартириш сохаси бўлиб қолади. Ижтимоий педагогика илмий фаннинг предмети б ўлиб бу холат шахс ва социум ўзаро таъсирининг умумий ва педагогик қонуниятлари ҳисобланади. Айнан мана шу томони уни бошқа педагогик фанларда фарқини к ўрсатади ва унга ўзаро боғлиқлик ва ошкоралик ҳарактерини касб етади.Ушбу фан мақсади — инсон ва социум ўзаро таъсирига илмий педагогик асос бўлиш, амалиёт ишлар даражасида бу ўзаро таъсирини ҳар томонлама уйғун бўлиши учун ижтимоий.—педагогик фаолиятни илмий асосини сифат ва самарадорлигини юқори к ўтариш.Ушбу мақсадга еришиш илмий фан сифатида ижтимоий — педагогика вазифаси орқали ҳал етилади. Булар билим (тадқиқот) вариантлари тавсия берувчи, таълимий, ўзаро боғловчи вазифаларидир.Ижтимоий педагогика илмий фанининг вазифалари 3 гуруҳга б ўлинган:
1 (Назарий – амалий) гуруҳ — ижтимоий педагогика фаолиятини тадқиқ етишбилан боғлиқ социум ривожланиши қонуниятлари, ундаги муносабатлар, субъектлар ваинститутларнинг ижтимоий ишлари; ижтимоий педагогик фаолиятининг турли к ўринишлар ватипларда, улар тахлилининг турлича даражаларда зиддиятларни излаб топиш, уларни ҳал етиштенденсияларини аниқлаш; ижтимоий соҳадаги мутаҳассис фаолиятининг принсиплари,мазмуни, усуллари методлари ва шаклларини ишлаб чиқиш; ижтимоий институтларнинг юзагакелтиришнинг ташкилий асослари; фаолият к ўрсатиш, чет мамлакатлар ҳодимлари,ташкилотлари ва институтларини ижтимоий педагогик фаолиятини таҳлил етиш ва тажрибаларинибаҳолаш билан боғлиқдир.
2. Иккинчи гуруҳ - вазифалари ҳусусий (шахсий) методологик, назарий ва илмий методик асосини шакллантириш мақсадига ега; ижтимоий — педагогик илмий й ўналиш мазмунини танлаб олиш, илмий билимлар соҳаси сифатида ижтимоий педагогикани мантиқий,илмий фанни жамлаш.
3. Учунчи гуруҳ - вазифалари ижтимоий соҳада кадрларни тайёрлаш учун таълим коплексини назарий асоси билан яъни ижтимоий ходимлар, ижтимоий педагог, ижтимоий юристлар тайёрлаш билан боғлиқ. Бу ижтимоий педагогиканинг учунчи сифаткўрсаткичи билан белгиланади. Ижтимоий педагогика бошқа гуманитар фанлар ва илмий —йўналишлар билан мустаҳкам боғлиқ. Жумладан, у ижтимоий фалсафа, ижитимоий сиёсатшунослик, ижтимоий психологик, ижтимоий ҳуқуқ, ижтимоий информатика ва статистика; шунингдек бошқариш назарияси, ижтимоий медицина ва бошқалар билан боғлиқлиги ҳам мавжуд. Ижтимоий педагогика маълум даражада (з табиатига кўра) фанлараро илмий фан ҳисобланади, фанда ҳам ва жамиятда ҳам ўзининг очиқча ҳарактери билан ажралиб туради.Ижтимоий педагогиканинг умумий фанлар тизимида инсон ва жамият т ўғрисидаги фан сифатидаги ўрнини аниқлаб унинг бошқа фанлар билан алоқасини ҳисобга олиш унингметодологик асосиини аниқлаш имконини беради.



Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling