Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

Бадан тарбия ва спорткомплекси. Бу гурухга очик ва ёпик майдонлар таркибидаги, 
даволаш гимнастикаси ва спорт уйинлари майдони киради. Ёпик хоналарда гимнастика зали,
кийимни алмаштириб оладиган жой, душ ва хожатхона, спорт анжомларини саклайдиган
хона, массаж хонаси, инструктор ва шунингдек спорт уйинлари хонаси жойлашган булади. 
Катта дам олиш уйларида ёпик теннис ва биллиард хоналари, чумилиш хавзалари булишига
эътибор бериш керак. Очик спорт майдонига валейбол, баскетбол, теннис, гимнастика ва 
эрталабки бадантарбия жойлари киради. 
Очик ва ёпик булакларни алохида лойихалаш тавсия этилади, улар кулай богланган
булишлари керак. Очик майдонларда агар у ёпик бинолардан узокда жойлашса ёзги майдон 
атрофига кийим алмаштирадиган жой ва душ хонасига катта ахамият бериш керак. Сув 
хавзалари атрофига дам олиш уйларида сув буйларида чумиладиган жойлар, кийим куядиган 
жойлар,соя берадиган суриларга эътибор бериш керак.
Тиббиет ходимлари хизмат хоналари . Тиббиёт ходимлари хизмат хоналари хар бир дам
олиш уйида курилади. Кичик дам олиш уйларида уларни таркиби дам олиш уйининг неча 
уринли эканлигига боглик булиб,улар шифокор хонаси, даволаш хонаси ва дорихоналар-дан 
иборат. Катта дам олиш уйларида эса алохида тиббиёт булаклари курилади.Санатория 
хилидаги дам олиш уйларида амбулатория ёки поликлиника узининг хар хил 
мутахасисликлари буйича шифокор хоналари, даволаш, массаж, сув, ёруглик нурлари 
шифобахш балчик ва сув хамда даволаш гимнастика залига эга булиши керак. 
Маъмурий хоналар. Бу гурух хоналарига дам олиш учун келувчиларни кутиб олиш ва 
кузатиш хонаси, директор хонаси, кабул хона, канцелярия, хисоб хона, хужалик мудири ва 
катта хамшира хонаси киради. Бу хоналар ётокхона бош вестибюлида ёки алохида булиб,дам 
олувчилар билан якин ва кулай жойга жойлашиши керак. 
Дам олиш уйлари ихчам /битта бинода/ ёки эркин бир неча бинодан иборат булиши 
мумкин. Жуда катта булмаган дам олиш уйларида ихчам булгани маъкул, катта дам олиш 
уйлари алохида биноладан иборат булиб, улар узаро бир бири билан богланган булиши керак. 
Павильон туркумидаги уйларни нотекис ерларда куриш ва ёзги мавсумда дам олиш уйларини 
павильон туркумида куриш хам максадга мувофик булади. Ётокхона каватлари хозирги 
замонавий тез ва кулай вертикаль богланишини эътиборга олган холда лифтлардан 
фойдаланиб, унинг баландлигини чегаралаш шарт эмас. Ёз мавсумида дам олиш уйларини 
йулакли ёки павильонли куп каватли корпусларда жойлаштирса хам булади.Умумий хизмат 
курсатиш жойларида зал хонаси булса уни 1-2 кават корпусига жойлаштирган маъкул. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling