Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Жамоат бинолари ва иншоотларининг шахарсозликдаги ўрни


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

Жамоат бинолари ва иншоотларининг шахарсозликдаги ўрни.
Шахарсозликдаги барча 
қурилиш ишлари қурилиш нормаси асосида ташкил қилиниб учта принцип буйича яъни поғоналик 
тартибда олиб борилади. Демак деярли хамма типдаги муассасалар жамиятга хизмат курсатувчи 
ташкилотлар биноси узининг қай даражада тез ва чаққон хизмат курсатишга қараб 3-гурухга 
ажратилади 1. «кундалик»; 2. «периодик» (хафтада 1,2 марта); 3. «эпизодик» (хар замонда).
 


40 
1.«Кундалик» муассасалар биноси асосан, турар жойлар, ёки кичик микрорайонлардаги ахолига энг 
яқин жойга қурилган булиши керак
2.«Периодик»-муассасалар эса, йирикроқ массивлар ва мавзеларга яқин жойда булиб уларга хизмат 
курсатилади: 
3.«Эпизодик»-муассасалар хизматидан эса туман ва шахарлардаги ахолилар фойдаланиши керак. 
Албатта бу ерда барча турдаги жамоат биноларининг функционал жихатидан 
боғлиқлигини хисобга олиш керак. Демак, жамоат бинолари, махаллада, мавзе, массив, нохия 
ва марказларда хар доим пиёда йуллари билан шахар транспорт йулларини боғлаб турувчи 
булиб, архитектуравий доминант вазифасини бажаради. 
Инсон яратган барча нарсалар, айниқса жамоат бинолари теварак атроф билан узвий 
равишда боғланган булиб, табиат билан бир бутун яхлитликни ифода этади. Бунинг учун узоқ 
утмишдан бошлаб, хозирги замонда курилаётган барча жамоат биноларини, черковлар (ибодат 
хоналар), мачит-мадрасалар, театр ва спорт иншоотларини, кино-театрларини, концерт 
залларини, маданий ва маъмурий марказларини куз олдимизга келтиришимиз керак. 
Меъморчилик асарларида айниқса унинг инсонга булган эмоционал таъсири катта роль 
уйнайди. Масалан, мачит-мадрасалардаги бетакрор тарзда ишланган меъморчиликнинг узига 
хослиги, нақш безаш, сирли кошинлар ганч ва ёғоч уймакорлиги ва хоказолар; йирик жамоат 
биноларидаги интерьер ва экстерьерлар; унинг сирли равишдаги сайқали спорт ва 
телеминоралардаги конструкция (ускуна мосламалар)нинг имконият масалалари ва бошқалар. 
Агар биз хайкални ёки шу каби асарларни олиб курадиган булсак, у узининг ишланган 
формаси шакли билангина инсонга эмоционал таъсир утказа олди, лекин ундаги материал 
билан эмас. Демак, расм, муйкалам ва хайкалтарошлик булар фақат уша нарсани узини 
курсатиш билан кифояланади. 
Меъморчиликда эса, бу нарса яратилади. Архитектура санъати-бу шакллантирувчи 
эмас, балки яратувчи санъатдир. 
Меъмор эса, нима учун қурилаётганига қараб, ким учун мулжалланишга қараб, уша 
давр талабига қараб, қурилиш материалига (ашёлари) қараб танлайди ва яратади. Демак, давр 
талаби қандай булса, ушандай асар бунёд этилади. 
Масалан: утган асарлардаги Бухора, Хива, Самарқанд ва бошқа шахарлардаги 
меъморчилик асарлари, хозирги замондаги жамоат бино ва иншоотлар-Тошкент, Москва, 
Ленинград, Алма-Ата, Фарғона, Нукус,Ургенч ва бошқа шахарлар биноларини келтириш 
мумкин. 
Энди меъморчиликдаги мутаносиблик туғрисида гапирадиган булсак, бу нарса билан 
меъморлар бутун бир даврда, яъни меъморчилик яралган даврдан бошлаб шу вақтгача 
шуғулланиб келишган. 
Бино қисмларининг мутаносиблиги унинг пропорцияси билан боғлиқликдир. Айнан 
мана шу пропорция меъморчилик асарларининг қисмини бирлаштириб турувчи ва 
яхлитлигини сақловчидир. 

Математикада (риззиёт) пропорция деб, икки нисбатининг узаро тенглигига айтилади. 
Меъморчиликда эса, икки катталикни бир-бирига солиштиришга айтилади. 
Пропорцияни хосил булиши учун иккита ёки бир нечта нисбатлар керак булади. 

Элементларнинг пропорционал боғлиқлиги чизиқли булаклар ва геометрик сифат 
шакллар нисбатида намоён булади. Буларга мисол қилиб Афинадаги Эрехтиён ва 
Гершедаги виллаларни келтириш мумкин. 

Архитектурада, архитектуравий масштаб,бу улчов категорияси эмас, балки бу 
композициядир, уни меъморчилик асарларида туғри қуллаш бинонинг бадиий сифатини 
янада оширади. Ерда яратилган барча нарсалар инсон томонидан яратилади шунинг 
учун бу нарсалар инсоннинг узига таққосланади. Демак, архитектуранинг масштаби 
инсон булиб қолади. Биз бинонинг масштаби эмас балки инсоннинг масштабини 
яратамиз-бу эса асосий нарсадир. 

Жамоат биноларининг деярли барчасида табиий ёруғлик, ранг ташқи ва ички 
безакларга алохида эътибор берилади, чунки буларнинг барчаси архитектуравий 
куркамликнинг ташкил этувчисидир. 


41 
Меъморчиликда жамоат биноларининг бадиий қиёфасини яратишда энг куп тарқалган 
воситалардан бири рангтасвир ва хайкалтарошликдир. Аммо лекин, архитектура асарларида 
рангтасвир ва хайкалтарошликнинг бевосита иштирок этиши, фақатгина буларнинг бошқа 
санъат турлари билан биргаликда уйғунлашиб кетиши натижасидагина энг яхши синтез 
холатига эришилади. 
Юқорида қайд этилган барча гаплар ушбу дастурнинг биринчи қисмига хам 
тегишлидир. 
Назорат саволлари. 
1. 
Жамоат биноларида архитектуравий ечимлар. 
2. 
Жамоат бинолари шахарсозликда қандай ахамиятга эга. 
3. 
Жамоат бинолари типологияси. 
4. 
Шахарсозликда қандай принципга амал қилинади. 
5. 
Масштаб, пропорция. Табиий воситалардан фойдаланиш нима. 


42 
МАЪРУЗА -11

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling