Академик лицейлар ва касб-хунар колледжлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан,1997 йил 29 августта «Таълим тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг «Кадрлар тайерлаш миллий дастури» туғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши,
таълим соҳасида туб бурилишни бошлаб берди.
Кадрлар тайерлашнинг миллий дастурининг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш,
ривожланган демократив давлатлар даражасида,юқори малакали кадрлар тайерлаш миллий
тизимини яратишдан иборатдир.
Мазкур Ҳукумат топшириқлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 23 сентябридаги 406-сонли карори билан академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини
ташкил эти шва уларни маблағ билан таъминлаш дастури тасдиқланиб,узликсиз таълим тизимида
янги мустақил бўғин,яъни ўрта махсус,касб-ҳунар таълимини шакллантириш бошланди.
1998 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси,вилоятлар ва Тошкент шахрида қурилиш
ва реконструкция ишлари бошланиб, кўплаб касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар
барпо этилди.Ўларнинг дастлабки лойихалари қайта ишланиб,янада иқтисодий,тежамли ва
оптимал кўринишларга келтирилди.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари типларини шакллантириш ўкув
дастурларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.Минвуз томонидан тасдиқланган,академик
лицейлар асосий сиғимлари-375,600,825 ва1050 ўқувчига,касб-ҳунар коллежлари учун-300,400,
600,700,900 ўқувчига мулжалланган.Ҳар бир ўқув гурухида 25 ўқувчидан туғри келиши керак.
Академик лицейлар одатта- 15,24,36 ўқув гурухларига,касб-хунар коллежлари -12,18,24,36
ўқув гурухларга хисобланади. (ШНК 4.13.52.-04)
51
МАЪРУЗА -14
Do'stlaringiz bilan baham: |