Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

 Санитария узеллари. (буғинлари) деп, санитария-гигиена вазифаларини бажарувчи ва битта 
мажмуага бирлашувчи хоналар гурухига айтилади (хожат хона, ювиниш хонаси, душ хонаси )
Бинони лойихалашда санитария узеллари учун кузга ташланмайдиган жойлашиш урни,енгил 
аникланадиган ва шамоллатиш кузда тутилиши лозим булган жойларни танлаш тавсия 
этилади.Санузеллар майдонларини хисоблаш учун меъерлар бино вазифасининг характерига 
боғлиқ ва улар бир-биридан фарқланиб туриши лозим. 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


48 
 
Маъруза-13 
 
Ўқув–таълим ва илмий муассасалар бинолари 
Режа: 
1.Мактабгача ешдаги болалар муассасалари. .
. 2.Умумий таълим мактаблари
3.Академик лицейлар ва касб-хунар колледжлари 
Барча мактабгача таълим-тарбия муассасалари давлат қарамоғидаги муассасалар булиб 6-7 
ёшгача булган болаларни тарбия қилишга қаратилган. Мактаб ёшгача булган болаларнинг 
жамоатчилик асосида давлат томонидан тарбия ва соғламлаштириш муассасалари бўлиб, болаларнинг 
хар томонлама баркамол булиб ривожланишига, уларнинг соғлигини химоя қилишга, жисмоний ва 
маънавий жихатдан туғри тарбиялашга, ишчан ва эстетик рухда таълим беришга қаратилган. 
Муассасалар болаларнинг ёшига, уларнинг жисмоний-рухий холатини хисобга олиб гурухларга 
ажратилган. 
Давлатимиз тажрибасида хозиргача қуйидаги гурухлар мавжуд: 
А) Ясли ёшидаги 3 ёшгача булган болалар;(ешига караб 1 гурухда 15-20 бола булади) 
Кичик ясли ёшдаги бир яшаргача булганлар (15та бола Iгурух); 
Уртача ясли ёшидаги 1-2 ёшдагилар (20та бола, бир гурухда.); 
Ясли ёшидан каттароқ 2-3 ёшгача булганлар (20та бола I гурух); 
Б) Мактаб ёшгача булган болалар етти ёшгача; 
Кичик мактабгача ёшдагилар 3-4 ёшгача (25та бола 1 гурухда); 
Уртача,мактабгача ёшдагилар (4-5 ёшликлар), хамда каттароқ мактабгача ёшдаги тайёрлов
гурухлари (6-7 ёшгача); 
Соглам ва акли расо мактабгача ешдаги болалар учун умумий турдаги муассасалар асосий 
хисобланади. 
Махсус турдаги болалар муассасалари куйидагилар: 
1.Болалар уйлари (ота-онасидан ажралган болалар учун). 
2.Санитария согламлаштириш (юкимли касалликлар билан касалланган болалар учун) уйлари. 
3.Махсус (юраги порог,кузи ожиз,акли заиф болалар учун ) муассасалар.
Болалар муассасалари сигимига караб куйидаги турларга булинади:
-кичик сигимли-4 та гурух
-урта сигимли-5-8 та гурух; 
-катта сигимли-9-14 та гурух.
14 та гурухдан ошган БМ комплекс хисобланади. 
Сигимига караб хозирги замон нормаларига асосан БМ 6 турдан иборат,яъни улар 
50,95,140,190,280,330 уринли булиб,мос равишда,2,4,6,8,12,14 та гурухга тугри келади.560-600 уринли 
БМ лар болалар ясли-богча комплекси хисоблананип,24-28 гурухдан иборат булади.
Мактаб ёшигача булганларни тарбияловчи муассасаларнинг асосий ва энг куп тарқалган типи бу 
умумий типдаги болаларга тарбия берувчи уларни хар томонлама ривожлантиришга хизмат 
курсатадиган муассасадир. 
Мактаб ёшгача булган болалар муассасаси узининг иш вақтига ва фойдаланиш хусусиятларига 
қараб: кундузгига яъни болаларнинг 9-12 соат булишига мулжалланган; хамда бир сутка ёки хафта 
мобайнида (мактаб ёшигача интернат) 24 соатлик; ёки учинчи тури аралашма холда кундузги ва 
суткалик гурухлари мавжуд. Шахарларда болалар муассасасини 140 уринлик, шахар типида ахоли 
марказларида 90 уринлик қилиб ва қишлоқ шароитида эса 50 уриндан кам булмаган холатда қилиб 
курилади. 
Энг куп тарқалган кундузги мактаб ёшигача булган муассасаларнинг асосий тури ахолига яқин 
булган (хизмат курсатиш доираси 300-500 м) жойда махалла, мавзе ва микрорайонларда курилади. 
Суткали,хафтали БМ (Интернет типидаги)лари эса нохия ва кичик шахарлар аро қурилган булиб 
хизмат курсатиш доираси аниқ булиши шарт эмас.


49 
Махсус ва согламлаштириш БМ лар,асосан,шахар четидаги кукаламзор микроиклимли 
жойларга курилади.Амал килиниб келаетган нормаларга асосан болалар ясли-богчалари шахар 
демографик тузилишига караб биринчи навватда куриш учун 75% хисобида БМ уринлари 
мулжалланади.
Шундай қилиб мактаб ёшигача булган болалар муассасалар шахарсозликда турар жой комплекслари 
билан бирга шахар структурасининг бир қисми хисобланади. Буларни жойлаштиришда турар жойнинг 
энг яхши ерига қизил чизиқдан 15м. ичкарига қуриш лозим. Архитектуравий композицион ечимлари
хажмий режалаштириш принциплари эса қурилиш нормаси ва қоидалари асосида булиш шарт.Асосий 
болалар хоналари (уйинхона,ощхона ва гурух хоналари) жанубга еки жанубий-шархга ва шархга караб 
жойлашиши керак.Болалар хоналарини шимолга,шимолий-гарбга,шимолий –шархга каратиб куриш 
тавсия этилмайди ва айникса гарбга,жанубий-ғарбга каратиш мумкин эмас. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling