Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Жамоат биноларининг мухандислик жихозлари


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

Жамоат биноларининг мухандислик жихозлари деб одатда қуйидагилар хисобланади: сантехника 
қурилмалари, (иссиқлик системаси, шамоллатиш, хаво кондиционери, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, 
канализация, газ таъминоти), электор жихозлари, радио-телефон, телевидение, ички ва вертикал 
транспорт сахна устки-остки жихозлари, совутиш ва транспорт жихозлари (савдо биноларида 
театрларда) ва х.к. 
Замонавий мухандислик жихозлари ишлаш шароити давомида хеч вақт панд бермаслиги, аниқ 
ва қулай равишдаги хизматидан бино хизматчилари унумли равишда фойдаланиши лозим. 
Бинонинг ташқи томонида фойдаланиладиган инженерлик жихозларига эса алохида эътибор 
бериш зарур ва уни эстетик дидли равишда лойихалаш лозим 
Шахардаги барча жамоат биноларидаги мухандислик жихозлари куп холларда ташқи энергия 
манбасидан харакатга келтирилади. У хам булса, энг куп тарқалган манба тури электр энергиясидир, 
иссиқлик энергияси ёки газдир. 
Жамоат биноларини иситишида асосан сув ва хаводан иссиқ берувчи сифатида фойдаланилади. 
Одатда бино ичидаги одамларга қулайлик яратиш учун хамда ёқилғини тежаш мақсадда хона 
ичидаги хавонинг температураси-автоматик тарзда бошқарилиб турилади. Хона ичида микроиқлим 
қилиш ва шамоллатишдан кузда тутилган мақсад: одамларга хона ичида қулай шароит яратиш
сангигиена, хамда қурилиш ускуналари ва ички пардозларни узоқ муддатда хизмат қилишга 
эришишдир. 
Энергия таъминоти, иситиш,шамоллатиш. хавони кондиционерлаш, хоналарга эътибор, 
жамоат биноларини лойихалашнинг техник-иқтисодий жихатдан бахолаш хусусиятлари
хажмий режалаштириш ва ускуналар ечимининг иқтисодий бахоланиши ва унинг 
асосларининг хар бири алохида фан сифатида хам урганилади. 
Жамоат биноларининг элементлари. Хар бир жамоат биноси тегишли вазифаларни 
бажариш учин мулжалланган асосий хоналар (мактабта-синфлар олий ўкув юртида-
аудиториалар, театрда-томоша заллари, универмагларда-савдо-сотик заллари ва х,к )га эга 
бўлади. Асосий хоналардан ташкари, хар бир жамоат биноси ердамчи хоналар ( вестибюллар, 
фойе, коридорлар, зинопоялар ва бошкалар) га хам эга бўлади.
Алохида асосий ва ердамчи хоналарни жамоат биноларининг элементлари деб номлаш қабул
килинган.Жамоат бинолариниң куплигига ва турли-туманлигига карамастан, уларнинг
барчаси куплаб бир турдаги хоналарга эга болади, бу бир турдаги хоналар уларни умумлаш- 
тириш, гурухларга булиш, уларга умумий характеристика бериш ва лойихалашнинг асосий
талаблари ва жихатларини белгилаш (урнатиш) имкониятини беради. Жамоат биноларининг
барча асосий ва ердамчи хоналарини хамда жойларини санаб утиш ва уларга таъриф бериш
имкониятини тасаввир килиш мумкин. Факатгина лойихалаш амалиетида куп учрайдиган
асосий хамда ердамчи хоналар ва жойларни атаб утишга ва уларга таъриф беришга тухтала- 
миз, холос.Ердамчи хоноларга вестибюллар, фойелар, горизонтал (зинопоялар,лифтлар, 
нишобли йулаклар, эскалаторлар) богловчилар, санитария узеллари киради. Асосий хоналар 
уларнинг сонига ва бажариш вазифаларининг турли-туманлигига боглик равишта купрок
кизикиш уйғотадиган, катта микдорда ташриф буюрувчиларини сиғдирадиган катта улчамли
заллардир. Уларга куйидагилар таълуқлидур. 
--театр, кино, цирклар ва бошка тамоша муассасаларининг тамоша заллари:
--кургазмалар, музейлар, картинали галереяларнинг намойиш килиш заллари: 
--жамоат мажлиси заллари ва мажлислар заллари: 
--спорт билан шуғилланиш ва жисмоний тарбия заллари: 
--кутубхоналарнинг ўқув заллари: 
--турли вазифали савдо-сотик заллари: 
--ташриф буюрувчилар билан хизмат курсатувчи ходимлар уртасида тугридан-тугри мулоқат
содир буладиган банк, жамғарма кассалари, почтамт, вокзал, аэропорт ва бошка
муассасалардаги операцион заллар. Маъмурий бинолардаги (иш кабинетлари) ва укув
юртларидаги иш хоналари ( мактаблардаги синф ва лабораториялар, олий укув юртлари ва
колледжлардаги аудиториялар ва чизмачилик кабинетлари) катта турли-туманли ва кенг
оммавийликга эгадир. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling