Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2904 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоат бино ва иншоотларини лойихалашнинг типологик асослари.
- Жамоат биноларининг таснифланиши.(классификацияси
ЖАМОАТ БИНОЛАРИНИ ЛОЙИХАЛАШНИНГ ТИПОЛОГИК АСОСЛАРИ . Р Е Ж А: 1. Жамоат бинолари ва иншоотлари бўйича умумий тушунчалар. 2. Жамоат биноларининг таснифланиши(классификацияси) 3. Жамоат биноларининг асосий белгилари Жамоат бино ва иншоотларини лойихалашнинг типологик асослари. Жамоат бинолари узининг хажмига кура курилишнинг бошка турлари уртасида енг оммавий тур хисобланади Улар инсон хаети фаолиятининг турли томонларини қондиришга мулжалланган обьект сифатида миқдори жихатдан ҳамхизмат кўрсатиш турлари бўйича ҳам кўп асрлардан буен ривожланиб келмоқда..Замонавий курилиш тажрибасини умумлаштириб,жамоат максадига йуналтирилган муассасаларнинг куйидаги асосий гурухларини:укув-тарбиявий,маданий-маърифий,спорт,савдо,транспорт,согламлаштириш ва жамоат овкатланиш корхоналарини ажратиб курсатиш мумкин. Ушбу гурухларнинг хар бири яна бир катор кичик гурухларга булинади.Масалан укув- тарвиявий муассасалар гурухи: мактабгача ешдаги болалар муассасалари (болалар богчалари) ва умумий таълим мактабларига булинади.Булар хам уз навватида хизмат курсатиш характерига,хажмига кура булинади. Хар бир жамоат биносининг архитектуравий-режавий ечимлари уларда максадига мувофик юз берадиган белгиланган технологик жараенларга буйсиндирилган.Масалан мактабларда катта укув хоналари,спорт мажмуаларида заллар мавжуд.мехмонхоналарни кичик режалаштириш тузилмаларига мисол қилиб келтириш мумкин.Шуни алохида таъкидлаш лозимки,хоналарнинг жойлашуви ва жамоат биноларида уларнинг функционал белгиларига кура гурухлаштирилиши маълум қонуният буйича амалга оширилади. Зилзила бардошлик,фавқулодда вазиатларда(енғин хавфсизлиги) бинодан эвакуацион чиқиш тизимини ташкил этиш,биноларнинг кўп қаватлиги,конструкцияси уларнинг режавий ечимларида акс этади. Ушбу талабларни хисобга олган холда,биноларнинг узунлиги,қаватлиги,коммуникация тизимлари,қушимча дудланмайдиган зиналарни қуриш белгиланади.Бу борада тежамкорлик масалалари хам катта ахамиятга эга. . Жамоат биноларининг таснифланиши.(классификацияси)Жамоат бинолари ўзининг асосий вазифалари,аҳоли пунктларида жойлашиши,режавий тузилмаси,асосий хоналар таркиби,архитектуравий композициясининг ғоявий-бадий тасвирланиши бўйича таснифланади.Жамоат биноларининг жойлашиш ўрни унинг аҳамиятига,унга шахар қишлоқ,туман еки микрорайон аҳолисининг эхтийежи даражасига хизмат кўрсатиладиган аҳолининг тоифаларига ҳамда унинг бажарадиган вазифаларига кўра аниқланади.У яки бу гурухдаги жамоат биноларининг хажмий- режавий тузилмаси кўп йиллик лойиха қуриш ва улардан фойдаланиш амалиетида шаклланади.Бу кўп йиллик шаклланиш асосида режалашнинг ва хажмий-фазовий композициянинг мақбул(оптимал) тизимлари белгиланади ва бу тизимлардан типик тарзда фойдаланилади.Худди шу асосда жамоат биноларининг ташқи қиефасининг характери,уларнинг бадиий тасвири хам шаклланади.Буларнинг барчаси хар хил турдаги жамоат биноларининг типологик характеристикасини яратиш учун шарт- шароит ҳозирлайди.Бу эса уларни асосий типологик белгилар бўйича гурухларга ажратиш имконини беради.Иқлим шароитлари,табият,ахолии турмушининг маданий-маиший жихатлари ва халқнинг анъаналари,жамоат биноларининг композициясида ўз аксини намоен этади,лекин ўларнинг типологик характеристикаларини ўзгартирмайди..Бу эса уларнинг асосий типологик белгилар буйича гурухларга ажратиш имконини беради. Юкорида баен этилганларга асосланиб,жамоат биноларини куйидаги гурухларга булиш мумкин: -укув-тарбия ва илмий муассаса бинолари; -томоша бинолари; -спорт иншоотлари; 43 -савдо,маиший хизмат курсатиш бинолари; -маъмурий ва коммунал хизмат курсатиш бинолари; -транспорт иншоотлари; -даволаш,профилактика бинолари. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling