Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2904 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р Е Ж А : 1. Жамоат биноларини лойихалашнинг функционал асослари . 2 Жамоат бинолари лойихалашда архитектуравий қурилиш стандартлари 3.
- Жамоат ва иншоотларни лойихалашда архитектуравий қурилиш стандартлиги
38 « Жамоат бинолари типологияси » II - БУЛИМ МАЪРУЗА - 10 Жамоат биноларини лойихалашнинг илмий-назарий асослари Р Е Ж А : 1. Жамоат биноларини лойихалашнинг функционал асослари . 2 Жамоат бинолари лойихалашда архитектуравий қурилиш стандартлари 3. Жамоат бинолари ва иншоаатларига қуйилган талаблар 4. Жамоат бинолари ва иншоотларининг шахарсозликдаги ўрни. Жамоат бино ва иншоотларини лойихалашнинг функционал асослари.Жамоат бинолари ва унинг комплекслари сунъий яратилган мухит булиб бир ёки бир нечта жараёнларнинг узаро боғлиқ булган инсоннинг хаётий фаолиятини утказишга мулжаллангандир. Жамоат бино ва иншоотларнинг энг асосий омили эса, унинг хажмий- режалаштирилишини асосини инсоннинг хаётий фаолияти давомида жамиятга, хизмат қилишга эришишдан иборатдир. Шунинг учун хам жамоат бино ва иншоотларини лойихалашда турли хилдаги комплекс омилларини (факторлар) хисобга олиш керак булади .Булар: ижтимоий, шахарсозлик, табиий-иқлимий, миллий-маиший, конструктив, физико- техникавий, иқтисодий, архитектуравий -бадиийдир. Асосий фактор эса, унинг инсонга хизматидир. Инсон турмуш тарзининг беқиёс даражада усиб бориши эса, техник жараёнларининг активлиги билан боғлиқлиги натижаси улароқ функционал технологик жараёнлар хам жамоат биноларининг янги-янги типларини яратишни тақозо этади. Хозиргача 14-гурухдан иборат булган архитектура қурилиш нормаларининг жамоат бино ва иншоотларининг классификацияси мавжуд булиб, булар уз навбатида 900 дан ортиқ.( КМК ва ШНКлар СНиПлар) .Жамоат ва иншоотларни лойихалашда архитектуравий қурилиш стандартлиги.Ушбу булимда, жамоат бино ва иншоотларини лойихалашда билиш керак булган нарсалар хозирги замонавий лойихалаш ва қурилиш тажрибасида кенг куламда ишлатиладиган услублардан саналмиш архитектура қурилиш стандартлари: типизация, унификация, нормализация стандартизациядир. Типизация-бу ягона архитектуравий-қурилиш жараёни балиб, биноларнинг куп марта такрорланиши, айрим булак ва қисмлар (секциялар, блок-секция, хажмий-режалаштириш элементлари), хамда айрим деталь ва қурилмалардан иборат булиб, архитектуравий-бадиий, функцияга, технологик ва конструктив ечимга, иқтисодий талабларга жавоб бериши лозимдир. Демак типизация-бу олий формадаги стандартизациядир.Типизация унификация асосида амалга оширилади. Унификация-архитектура ва қурилишда бино ва иншоотларнинг улчовларини унинг булак қисмларининг габаритларини яхшилаб илмий равишда урганилган ва исботланган тушуншадир. Архитектура қурилиш стандартидаги асосий томонлар модуль системасига асослангандир. Структуравий модуль, аниқ бир қурилиш деталининг улчами билан боғлиқдир, масалан, устун, юмалоқ тусин, ғишт, панель ва хоказолар. Бинонинг барча улчамлари ва унинг 39 қисм булакчалари ана шу структуравий модульга нисбатан геометрик қурилма тарзида ёки хисобланиш холатида аниқланди: Замонавий бинолар катакли модуль асосида лойихаланади. Ле Корбюзье-модулори хам икки қаторнинг олтин нисбати асосида қурилган булиб 183 см.ли одамнинг улчамидан келиб чиққан, 226см. (кулининг кутарилган холати) Жамоат бинолари узининг куриниши, хамда режалаштирилишига қараб турли-туман ва энг купчиликни ташкил қилади. Шунга қараб унинг ускунлари хам турли-туман ва хилма- хилдир. Хозирги замон архитектураси ва қурилишида ускуналарнинг жойига ва бинонинг функциясига қараб танлашни тақозо этади.Иккала структуравий ва улчовли модуллар хам чет элда ва узимизда қулланиб келинмокда. Жамоат биноларининг диапазони кенг булиб, узига барча туркумдаги биноларини уқув тарбия муассасаларини, савдо-маиший хизмат, тиббиёт соғломлаштириш, илмий-текшириш институтлари, олий уқув юртлари, театр, кино, клублар, музей, томоша заллари, кутубхона, спорт иншоотлар ва хоказоларни уз ичига олади. Буларнинг барчаси инсон фаолияти билан боғлиқ булган, ишлаш шароити, дам олиш, маиший хизмат курсатишга зарур булган сунъий мухитнинг асосини ташкил қилибгина қолмай, куп холларда, турар жойлар, қишлоқ ва шахарлар қиёфасини белгилаб беради. Нормализация-бу типизация куринишларидан бири булиб, турли типдаги жамоат биноларининг ва уларнинг бўлимларини режалаштириш ечимларини топишда қушимча роль уйнайди. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling