Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2904 uzsmart.uz
Театр-концерт бино ва иншоотлари.Театр энг қадимий жамоат биноларидан
булиб,антик очиқ театрлар уйғониш давррида пайдо булган чуқур сахнали театрлар,халқ театрларининг турли шакллари,замонавий спектаклларни курсатиш учун манба булиб хизмат қилган. Театр биноси хоналари куйидаги комплексларга тақсимланади: а) томошабин комплекси; б) намойиш комплекси(томоша зали) д) сахна комплекси; е) ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборлар. Умумий курсатмалар.Театр биносини икки комплексга булинган хоналар ташкил этади.Бири-намойиш комплекси булиб,ундан сахна харакатлари устида иш олиб борилади ва спектакл намойиш этилади.Иккинчиси-томошабин комплекси булиб,унда театрга келган томошабинлар кутиб олинади,жойлаштирилади ва уларга тегишли хизмат курсатилади. Театр уйинлари ижро этиладиган сахна намойиш комплексининг,томошабин зали эса томошабин комплексининг ўзагини(ядроси) ташкил этади. .Театр сахнаси.Томошабин зали хамда чуқур сахнанинг умумий куриниши ва ички тузилишларини белгиловчи асосий курсаткиш бу-томоша майдончасининг улчамларидир.Тажриба шуни курсатадики,купгина спектаклларда сахна харакатларининг фаол қисми эни 8 м.дан 14 м.гача булган майдончада кечади. Томошабин зали-театр биносининг композицион элементи хисобланади.Зал композициясини ташкил этишдаги асосий омил(фактор)лардан яна бири томошабин учун охирги қаторнинг сахна қизил чизиғидан қай даражада узоқлигидир(қизил чизиқдан 25 м- драма,32 м опера,балет театри учун).Томошабин залининг икки тури мавжуд-куп қаватли ва амфитеатрли.Томошабин залининг мақбул юзаси:бир томошабинга 0,65 кв.м.,хаво қисми бир томошабинга-4,5—5м.куб драма,5—6м.куб мусиқали театр учун. Бош тарх.Театр бинолари шахарнинг мареказий қисмларида жойдашиши ваш у марказ ансамблини ташкил этишда ўз хиссасини қўшмоғи керак.Ер участкасини танлашда унга кириб кетишнинг хар томонлама кулайлиги,жамоат ва индивидуал транспортлар учун ерусти ва ерости тухташ жойларини лойихалаш мумкин,театр атрофида хиебонлар ва декоратив усимликларни жойлаштириш имкониятлари хисобга олинади.Бу вазифалар қурилиш меъерлари ва қоидалари талабларига биноан амалга оширилади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling