Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

3). Йулак ва шлюзлар. 
Хонадонларнинг лойиха ечимига караб уларда йулаклар булиш ва булмаслиги мумкин, аммо 
купхонали хонадонларда улар жуда керакли элемент хисобланади. Чунки яшайдиган хоналар
йулакларга айланмаслиги учун албатта йулак ва шлюзалардан фойдаланилади. Йулаклар 2 хил
булади: яшаш хоналарига кириш учун ёки ёрдамчи хоналар билан богланиш учун. Яшаш 
хоналарга кирадиган йулакларнинг кенглиги 1,2 метрдан кам булмаслиги, ёрдамчи хоналарга 
кирадиган йулак кенглиги 0,95 метрдан кам булмаслиги керак. 
Шлюзалар - бу кичкина хоначалар булиб, ошхона ёки ваннахона олдига жойлаштирилади, улар 
тутун ва хар хил хидларни саклаш вазифасини утайди. Йулак ва шлюз тепасига шкафлар урнатилса 
уйнинг хажмидан тулик фойдаланилади ва анча кулайликлар яратилади. Хоналар ичига курилган
жавон ва шкафлар ишлатилиши кичкина ётокхоналарни тусиб куйишига йул куймасдан кулайлик 
тугдиради. Курилган жавон ва шкафларнинг кенглиги 0,6 метрдан кам булмаслиги керак. 
Ётокхоналарга кийим-кечак курпа ёстик саклайдиган шкаф, тахмонлар булса бу анчагина
кулайликлар яратади. Бундан ташкари шкаф курилмалар ошхона учун хам зарур элементлардир, чунки 
улар ошхона майдоннинг тусилиб колишдан саклайди ва уй бекасига кулайлик яратади. Ошхонада 
озик-овкатларни ва майда жихозларни саклаш учун ер сатхидан 1,8-2 метр юкоридан жойлашган осма 
жавонлар ишлатилса жуда яхши булади. 
И). Казнокхоналар.
Бу хоналар вакти-вакти билан ишлатиладиган кийим-кечак асбоб-ускуна, челак, пол ювувчи
материаллар ва озик-овкат саклашга хизмат килади. Бу хона хонадонни хар-хил нарсалар билан тулиб 
кетишидан саклайди. Паст каватли уйларда бундай хоналарда хонадонларни узларида яъни ер остига 
кушимча хоналарга жойлаштирилади. Куп каватли уйларда казнокхона ер остига жойлаштирилиши 
эса куп жойни банд килади. Шунинг учун одатда куп каватли уйларда казнокхона курилмайди. Лекин 
вакт утиши билан уй жойларни лойихалашда казнокхоналарни кулай жойлаштириш албатта хисобга 
олиниши керак. Узбекистонда шкаф ва казнокхоналарни айвонларга жойлаштириш кенг куламда 
ишлатилади, лекин бу уларни майдонини кискаришига олиб келиш билан бирга хаво совугач яъни киш 
пайтида эшикни айвон тарафга очишига мажбур булинади ва бирмунча нокулайлик тугдиради. 
Шунинг учун казнокхоналарни хонадон ичига жойлаштириш кулайдир. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling