Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2904 uzsmart.uz
Умумий овқатланиш муассасалари халқ хужалигининг энг йирик сохаларидан бири
булиб,савдо-сотиқ ва хизмат курсатишда алохида ахамиятга эга. Умумий овқатланиш муассасаларини оммага татбиқ қилиш ва тежамкорлик билан фодаланиш купинча ахоли яшаш жойларининг хусусиятларидан,турар жойларнинг курилишидан,уларни режалаштириш таркибидан,яшаш жойларининг сонидан,хизмат курсатиш контингентидан,хамда муассаса типларини жойлаштиришдан,унинг хажмидан,хизмат курсатиш услубидан,санитария-гигиена ва иқтисодий омиллардан ташкил топади. Ахолии яшаш худудларида умумий овқатланиш муассасалари тармоғи епиқ ва очиқ турга булинади.Епик турдаги тармоққа саноат муассасалари қошидаги,мактаб ешигача булган болалар,уқув юртлари,санатория-соғламлаштириш ва шифохона муассасалари киради. Епиқ турдаги тармоққа ахолии яшаш жойларидаги умумшахар қурилиш худудларидаги,мехмонхоналардаги,савдо-сотиқ жамоат марказларидаги хамда барча йуллардаги умумий овқатланиш муассасалари киради. Шахардаги умумий овқатланиш муассаси турларига ресторанлар,ихтисослашган,яримтайер махсулотлар,кулинария ва кодитер махсулотларидан иборат кафе-барлар,умумий тарздаг газакхоналар,махсуслаштирилган мажмуалар киради.Бу муасасалар шахар ахамиятига эга булган магистрал кучаларида,транспорт туқташ бекатларида,шахар савдо-сотиқ мажмуа марказларида хамда шаха рва унинг атрофидаги маданий дам олиш масканларида хамда бошқа жойларда булиши мумкин.Шахар худудидаги умумий овқатланиш муассасаларидан энг куп тарқалган тури-ошхона,чойхоналар булиб,асосан,буларни ахолини диққатини тортувчи гавжум жойларда,бозорларда,кучаларда,ишхонага яқин ва уқувчиларнинг уқиш жойларида булгани маъкул хисобланади. Кафеларни хам шахар магистрал кучаларида,дам олиш жойларида,мехмонхона,вокзал,стадион,бозор ва жамоат жойларида курилгани мақсадга мувофиқдир. Қолган турдаги махсус овқатланиш муассасалари хизмат курсатиш имконияти булган жойларда булиши лозим. Юртимизда умумий овқатланиш муассасаларини лойихалаш ва курилишини асосан икки гурухга булиш мумкин: махсулотларни тайерлаб берувчи ва тайерлаб етказиб берувчи. Тайерлаб берувчи муассасалар-дастлабки хомашедан тайер махсулот ва ярим фабрикат тайерлаб,етказиб берувчи ташкилотларга хизмат қилади. Тайерлаб етказиб берувчи муассасаларнинг вазифаси-тайерловчилардан ярим фабрикатлар олиб,охиргача тайерлаб бериш ва уларни тақсимлаш. Умумий овқатланиш муассасаларининг махсус ихтисослашганлигига қараб,умумий турга,ихтисослашган турга ва мажмуаларга ажратиш мумкин.Умумий турдаги муассасалар- ошхоналар,чойхоналар,ресторанлар,куплаб ассатиментга эга булган кафелар ката дойрадаги куплаб хурандаларга хизмат қилади. Ихтисослашган турларга гесторанлар,кафе ва газакхоналар киритилган булиб,булар асосан бир турдаги махсулот чиқарувчилардир. Маъмурий ва коммунал хужалик бинолари тугрисида суз борар экан аввало Ушбу турдаги муассаса ва ташкилотлар учун,уларнинг кай даражада катта ва кичиклигига караб алохида олинган бинолар курилади. Булар турли-туман булиб,вазирликлар,кишлок жойларидаги сельсовет(кишлок совети),трестлар,халк суди, Давлат банклари, жамоат маъмурияти ва х.к.Чет элда эса буни «офис» деб айтилади.Кандайлигидан катъий назар,унинг вазифаси бино ичида максимал даражада хизмат килувчига шароит яратиб беришдан иборатдир. 67 Бошқарув идоралари,бинолари,муассасалари турига ва мақсади йуналишига кура таснифланади.Уларда бир яки бир нечта муассасалар,ташкилотлар жойлашган булиши мумкин. Шахарни ташкил этувчи бинолар гурухи,одатда,умумшахар марказининг шаклланишида иштирок этади;уларнинг умумий сиғими вилоят шахарларидаги ходимларнинг умумий хисобда 55-60% га,республика пойтахтида эса 70% гача туғри келади. Муассасаларнинг фаолияти характерига кура турли хоналар майдонларининг таркибий нисбати,бино хоналарининг мейерлаштириладиган катталик курсаткишлари узгаради.Ходимларнинг ишлашлари учун заллар ва хона майдонлари,шунингдек,қабулхонаси булган хоналар,муассасанинг бевосита функцияси амалга ошириладиган асосий хоналар бино сиғими ва хар ходим учун нисбий майдон курсаткичи йиғиндисидан аниқланади. Мехмонхоналар хам узининг салобатлилиги билан шахарсозликда эътиборга сазовор булган бинолардан хисобланади.Бу типдаги бинолар асосан, одамларнинг киска муддатда яшашига мулжалланган булиб,барча турдаги маданий ва маиший хизмат курсатиш даражасининг мукаммалиги билан ажралиб туради. Мехмонхоналар шахарда,кишлок жойларида,ишчилар яшайдиган пунктларда курилиши мумкин. Унинг кай даражада хизмат курсатишига караб оддий турдаги,юкори даражадаги ( « 5 юлдузли ») , 1,2,3,4 даражадаги мехмонхоналар булади. Мехмонхоналарнинг архитектуравий композицияси ва ечимлари турли-тумандир.улар белгиланган вазифасига ва фойдаланиш характерига кура куйидаги типларга булинади: умумий типдаги,оромгох,сайехлик,спортчилар учун,вахтинча тухтаб утадиган йуловчилар учун,автотуристлар учун мотеллар ва бошқалар.Буларнинг барчаси узига хос хусусиятларга эга булиб,лойихалашда уларни хисобга олиш зарур. Мехмонхона биносининг хажмий-фазовий композицияси унга тегишли иккита асосий хажмий элементлар мутаносиблигидан келиб чиқади: тураржой ва жамоат тураржой хоналаридан иборат булган яшаш қисми турли қаватликка ва катта булмаган қурилиш майдонига эга булади. (ШНК 208.02.07 нинг «Мехмонхона» боби талабларига асосан) Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling