32
МАВЗУ: SOFT-SKILLS КЎНИКМАЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
(МАСТЕР-ТРЕНИНГ, МАСТЕР-КЛАСС, КОУЧИНГ, НЕТВОРКИНГ)
Режа:
1.
Мастер-тренинг, мастер-класс
2. Коучинг, нетворкинг
Назарий маълумотлар: Тренинг – (инглиз тилидан training-train –
ўқитмоқ, тарбияламоқ), у ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва
фикрларни амалий иш, машқлар давомида ўзлаштириш, мулоқот
алмашиш
имконини берувчи ташкилий тадбир ҳисобланади. Тренинг бу нафақат
таълим
олувчиларда
шахслараро
ўзаро
ҳамкорликнинг
самарали
кўникмасини шакллантиришга балки, мутахассис касбий компетентлигининг
умумий даражасини оширишга йўналтирилади.
Тренинг мобайнида ўқитувчилар назарий маълумотларни ўзлаштириш
билан бирга,
уларда билиш, эмоционал ва хулқ-атвор кўникмалари
ривожланиб боради.
Ривожлантирувчи тренингларнинг мақсади –
таълим олувчиларнинг
касбий компетенциясини ҳамда ўзини ўзи ривожлантириш қобилиятларини
ривожлантиришдан иборатдир.
Ривожлантирувчи тренингларни ўтказишда қуйидаги мақсадлар
қўйилади:
1. Ўқитувчининг касбий салоҳиятини ошириш.
2. Касбий компетентликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи
уларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида хабардорликни ошириш.
3. Касбий компетентликни ривожлантириш
учун шахсий стратегияни
ишлаб чиқиш.
4. Ригидлик ва хавотирлик даражасини камайтириш.
5.
Касбий
компетентликни
ривожлантиришнинг
конструктив
технологияларини ўзлаштириш.
Тренингга киритилган машқлар тизими –ўқитувчининг ўз-ўзини яхши
билишни, ўз руҳий ҳолатини ва улардаги хатти-ҳаракатларни, ўз ҳиссий
ҳолатини тартибга солиш, хавотирни камайтириш, қатъийликни камайтириш
учун шароит яратишга қаратилган.
Ҳозирда замонавий ва тобора оммалашиб бораётган таълим
технологияларидан бири бу Мастер класслар ташкил этишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: