Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Soft skills
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоада ишлаш, ўзаро англаш, тушиниш ва бирдамлик
- Танқидий фикрлаш ва таҳлил, муаммони тизимли ҳал этиш
- Ташаббускорлик , ҳиссий интеллект
- Математик ва касбий саводхонлик
- Мотивациялаш Ўзи ва бошқаларни руҳлантира олиш, қатъий ҳаракат, ирода Ўзи ва бошқаларни руҳлантириш, мотивация бериш
- 2. SOFT SKILLS кўникмаларини баҳолаш
- ДАРАЖА ДАРАЖА ТАСНИФИ 5 Моҳир (профессионал, устаси фаранг) мутахассис (уста, мастер)
қобилиятлар
Асосий таълим дастурини ўзлаштириш натижаларига қўйиладиган талаблар 28 УК 1 Ватанпарварлик Оилага, Ватанга садоқат ва ҳурмат, ўз миллатини ва Ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш, ҳарбий хизматга шайлик. Танлаган мутахассислиги ва касбий фаолиятни Ватани ва жамият учун, унинг барқарор ривожланиши учун муҳимлигини тушуниб, касбига онгли меҳр қўйиш. М еҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш, ҳарбий ва фуқаролик бурчлари, ҳуқуқларини билиш ва унга риоя қилиш УК 2 Кереативлик Ижодий ёндашув, янгича фикрлаш ва янгиликка интилиш, ўйлаш, фикрлаш, таққослаш, тасаввур қилиш, яратиш, бунёд этиш қобилияти Танлаган касби бўйича энг илғор янгиликларни ўзлаштириш, ўз меҳнат фаолиятига татбиқ этиш, уларни такомиллаштириш, замонавийлаштириш устида ишлаш, мутахассислиги доирасида замонавий инновацион фаолиятга асосланган янгиликларни киритиш УК 3 Жамоада ишлаш, ўзаро англаш, тушиниш ва бирдамлик Жамоада ҳамкорликдаги ижтимоий бирлик, ўзаро англаш, тушиниш ва бирдамлик Умумий мақсад ва муваффақиятлар уйғунлигини англаш, Жамоавий ҳаракатларни мувофиқлаштириш, бошқаларни эшитиш ва англаш, мулоқотга киришиш, ишонтириш ва исботлаш кўникмаси УК 4 Коммуникативл ик Ўз она тилида эркин мулоқот, (суҳбат, танишув)га киришувчанлик Турли ижтимоий вазиятларда самарали мулоқот , когнитив мослашувчанлик, хизматга мослашувчанлик, ҳамжиҳатлик, самимийлик, хушмуомалалик УК 5 Танқидий фикрлаш ва таҳлил, муаммони тизимли ҳал этиш Иш жараёнини танқидий тактик ва стратегик, тизимли, мантиқий таҳлил қилиш, шу орқали муаммонинг ечимини топиш Ахборотни излаш ва таҳлил қилиш, медиаманбалардан зарур маълумотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан самарали фойдалана олиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, ишни энг муҳимидан бошлаш, мақсад ва вазифаларнинг энг муҳимини аниқлаб олиш ва биринчи 29 навбатда уни амалга ошириш УК 6 Иш берувчиларга ўзини тақдим этиш Ўз хизматлари, иқтидорини реклама қилиш кўникмаси. Ўзини касб эгаси, мутахассис сифатида тақдим этиш, шахсий тақдимот ўтказиш, ўзини таништириш, омма олдида чиқиш қилиш, мижозлар (иш берувчилар) эътиборини жалб этиш малакаси УК 7 Ташаббускорлик , ҳиссий интеллект Меҳнат фаолияти давомида иш самарадорлигига хизмат қиладиган масалалар бўйича таклиф ва ташаббус кўрсатиш, фаоллик, бошқаларга кўтаринкилик, хушкайфият ва мотивация бағишлаш Фаоллик, тиришқоқлик, интилувчанлик, шахсий ва жамоавий масалаларни ҳал этишда ташаббус кўрсатиш, етакчилик, биринчиликка интилиш, ҳиссиётларни, стрессни бошқариш, ўзига ишонч, қатъият, ирода ва олийжаноблик. Мустаҳкам руҳий ҳолат. Энергия. Энтузиазм ва хушкайфият УК 8 Математик ва касбий саводхонлик Касбга доир маълумотларни қидириш, таҳлил қилиш, касбга доир ҳужжатларни тайёрлаш, фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш Касбий фаолиятида ахборот- коммуникация технологияларини қўллаш, касбига оид турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш УК 9 Қарор қабул қилиш Муаммонинг ечими юзасидан тез ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси Мурли ижтимоий вазиятларни муаммолар ечими юзасидан тез ва тўғри қарор қабул қилиш, якуний хулосага келиш қобилияти УК 10 Мотивациялаш Ўзи ва бошқаларни руҳлантира олиш, қатъий ҳаракат, ирода Ўзи ва бошқаларни руҳлантириш, мотивация бериш, аниқ мақсад сари илҳомлантириш кўникмаси 30 2. SOFT SKILLS кўникмаларини баҳолаш Таниқли бизнес-тренер, «SBA University» асосчиси, тадбиркор В.Шипилов мазкур мазкур билим, малакаларни шакллантириш жараёнида унинг даражаларини қуйидагича таснифлаган 22 : ДАРАЖА ДАРАЖА ТАСНИФИ 5 Моҳир (профессионал, устаси фаранг) мутахассис (уста, мастер) Маҳоратни ривожлантиришнинг олий (энг юқори) даражаси Ўз соҳасида юқори даражадаги профессионал, эксперт (авторитет) даражасига эришган мутахассис. Муайян йўналиш (касб, ихтисослик) бўйича малакаларни ривожлантириш, янада такомиллаштириш, бошқаларга ўргатиш компетенцияларига эга шахс. 4 Илғор мутахассис Маҳоратни ривожлантиришнинг юқори даражаси Юқори малакага эга бўлган, ўз кўникмаларни мураккаб жараёнлар ва ностандарт ҳолатларда ҳам тўғри қўллаш тажрибасига эга мутахассис. 3 Тажрибали мутахассис Маҳоратни ривожлантиришнинг ўрта даражаси Ўз соҳаси бўйича етарли билим ва малакага, тажрибага эга бўлган ва бу билимларини амалиётга самарали қўллай олиувчи мутахассис. 2 Ривожланаётган (ҳаваскор) мутахассис Маҳоратни ривожлантиришнинг паст даражаси Муайян малака ва кўникмаларни эгаллаш жараёнидаги шахс. Унинг аҳамияти ва моҳиятини англаган, билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳаракат қилаётган, аммо уни амалиётда барқарор қўллай олмаётган шахс. 1 Малакасиз даража Маҳоратни ривожлантиришнинг энг паст даражаси. Малака даражасига эга бўлмаган, унинг аҳамияти ва моҳиятини тушунмаган, билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳаракат қилмаётган шахс Албатта, “Юмшоқ” компетенциялар мавжудлик даражасини баҳолаш ва мазкур билим, малакаларни шакллантириш жараёни - ўз соҳаси ёки меҳнат бозорида энг яхши мутахассис бўлишни истаган ҳар бир кишининг ҳаётидаги энг қизиқарли ва муҳим жараёнга айланиши лозим. 22 Владислав Шипилов предприниматель, бизнес-тренер, основатель «SBA University» Перечень навыков soft-skills и способы их развития. 31 3. Индивидуал ривожланиш дастурини тузиш Бир қатор тадқиқотларда мутахассис, шу жумладан, педагогнинг ўз- ўзини ривожлантиришида “Индивидуал ривожланиш дастури” қўл келиши айтилади. Индивидуал ривожланиш дастури (ИРД) – ҳар бир шахс ѐки мутахассиснинг ўзида маълум сифат, БКМ, касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиѐжлари асосида ишлаб чиқилган шахсий-амалий характердаги дастур. Ушбу дастурда касбий фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган БКМ ҳамда касбий компетентлик сифатларини шакллан-тириш ва ривожлантириш муддатлари белгиланади. Ҳар қандай мутахассис каби педагог ҳам ўзи учун шахсий-амалий характерга эга “Индивидуал ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқа олиши, у асосида педагогик фаолиятни йўлга қўйиши зарур. Педагог томонидан ишлаб чиқиладиган “Индивидуал ривожла-ниш дастури” қуйидаги таркибий элементлардан таркиб топади: - педагогик билимлар; - психологик билимлар; - мутахассислик билимлари; - дидактик малакалар; - тарбиявий ишларни ташкил этиш малакалари; - руҳиятнинг касбий аҳамиятга эга хусусиятлари ва шахсий сифатлар; - ўз-ўзини ривожлантириш мақсадлари; - ўз-ўзини ривожлантириш учун топшириқлар Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling