Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/36
Sana02.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1321542
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
Soft skills

Маҳорат дарслари – очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик 
тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли 
Малакали педагоглар томонидан маҳорат дарсларини ташкил 
этишда қуйидаги вазифалар бажарилади: 


34 
➢ 
маҳорат 
дарслари 
иштирокчилари 
(талабалар)нинг 
касбий 
компетентликларини ошириш; 
➢ 
маҳорат дарсларнинг ҳар бир иштирокчисида индивидуал ижодий 
педагогик фаолият услубини шакллантириш 
1. педагогларнинг ижодий ишлари маҳсули (дастур, методик қўлланма); 
2. машғулотлар учун тарқатма материаллар; 
3. педагогик адабиёт ва манбалар картотекаси
4. таълим ва тарбиянинг янги шаклларини методик жиҳатдан асослаш; 
5. янги педагогик технологияларни шакллантириш; 
6. малака ошириш курслари, семинарлар, практикумларнинг дастурлари; 
Мастер класс бу дарс тури бўлиб, дарс ўз ишининг моҳир усталари 
томонидан ўтказилади. Дарс маълум бир соҳанинг (санъат, илм, мусиқа, 
рассомчилик, тикувчилик ва дизайн ва бошқа соҳалар) етук мутахассиси, ўз 
ишининг моҳир усталари (мастерлар) томонидан ўтказилади. Мастер 
классларни оддий дарс турлардан фарқи шундаки: Мастер классларда 
бевосита ўз ишининг усталари фаолияти билан бевосита танишиш, ўрганиш 
имконияти бор. 
Ҳозирги кунда таълим соҳасида Мастер класслар турли соҳаларда кенг 
қўлланилмоқда. Булар: Медицина, Музика, Мода, Ошпазлик ва бошқа 
соҳаларда. 
Мастер Класслар бевосита Олий ўқув юртларида ташкил этиш мумкин. 
Шунингдек Мастер классларда Интернет орқали, Масофавий ўқитиш орқали 
очиқ Мастер классларда иштирок этиш мумкин. 
Мастер класслар хорижий давлатлар таълим тизимида жуда оммалашган 
бўлиб инглиз тилида Masterclass, немис тилида Meister, Werkmeister, рус 
тилида мастер класс, авторская мастерская. Ўзбек тилида “Моҳир усталар 
дарси” деб аталиши мумкин. Мастер класслар талабаларга ўзлари танлаган 
мутахассисликлари бўйича касбий муносабатларни асосини ўргатади. Шу 
билан бирга ўз мутахассисликларининг сир асрорларини ўргатади. Мастер 
класслар “ўқитувчи - талаба” икки томонлама жараёндир. Мастер классларда 
ўз касбининг сир асрорларини ўрганиш билан бирга талабаларда интелектуал 
ва эстетик тарбия беришдир. Мастер классларда талабаларнинг ўз мустақил 
фикрлари ривожланади ва бир қолибда ишлашдан воз кечадилар. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling