139
“МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА
ТАЪМИРЛАШ”
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУР
Тузувчи:
И.Бахромов
М.Қамбарова
Тошкент Радиотехника ва Автоматика касб-ҳунар
коллежи маҳсус фан ўқитувчиси.
Тошкент Радиотехника ва Автоматика касб-ҳунар
коллежи маҳсус фан ўқитувчиси
Тақризчи:
А.Абдуазизов
Тошкент Ахборот Технологиялар Университети
“Радиотехника ва радиоалоқа” кафедраси профессори
Фан дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини
Ахборот-методик
таъминлаш хизмати ҳузуридаги “Ўқув-методик бирлашмаларни”нинг 2017 йил “15”
августдаги 6-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов
йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2017 йил “18”августдаги 4-сонли
мажлис баёни билан маъқулланган.
140
“МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА
ТАЪМИРЛАШ” ФАНИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
I. ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
Ўқувчиларда уяли алоқанинг
асослари, мобил алоқа тизимларининг (МАТ)
тузилиши, иш
принципи, уларда қўлланиладиган таркибий элементлар ва қурилмалар,
шунингдек, базавий станциялар орасидаги боғланишлар ва алоқа
тизимларидан
фойдаланишга
оид билимлар, амалий кўникмалар ва малакаларни
шакллантириш ва шу
тариқа уларни ишлаб чиқариш, лойиҳалаш ва тадқиқот масалаларини муваффақиятли ҳал
этишга тайёрлашдан иборат.
Фаннинг вазифаси – мобиль алоқа асосларида уяли алоқа
тизимларининг келиб
чиқиши улардаги станцияларнинг яъни аналог ва рақамли стандартларда маълумотларни
узатиш , уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга оид билимларни ўзлаштиришдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: