Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
3610604-НУД

 
Жами
 
216 
 
216 
 
 
 
108 
 
IV. АМАЛИЁТНИНГ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ
 
«Диплом олди амалиёти» 216 соат амалиёти аҳолига хизмат кўрсатишда катта 
ахамиятга эга. Бунда ушбу фанлар уй-рўзғор буюмларни таъмирлаш, автоматика 
асослари, электр ўлчовлари, мехнат мухофазаси, электрорадио материаллар, касб-одоби ва 
хизмат кўрсатиш маданияти каби фанлар билан чамбарчас боғлиқ. 
Диплом олди амалиётнинг вазифаси.
 
 
Диплом олди амалиёти Ш курсда ўқув режага асосан амалга оширилади. 
Диплом олди амалиётининг мақсади
- Ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни, жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш билан 
таншиш; 
- Маҳсус фанларни ўқитишжараёнида олган назарий билимларини мустахкамлаш; 
- Ишлаб чиқаришга кўникма ҳосил қилиш;
- Ўқувчиларда меҳнатга кўникма хосил қилиш , мехнат маданиятини эгаллаш


200 
- Ўзига топширилган ишларни ситқи дилдан бажаришни ўрганишдан иборатдир. 
Диплом олди амалиёти икки босқичдан иборатдир: 
а) ўқув амалиёти давомида эгаллаган ишчи касби бўйича ишчи ўринларда ишлаб чиқариш 
ишларини бажариш; 
б)корхонадаги мавжуд технологик жараён ва жиҳозлардан фойдаланишни ўрганиш
Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш даврини ўқув юрти корхона билан келишилган 
ҳолда белгилайди. Ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқувчиларнинг ойлик маоши 
тўланадиган ишларда 8 хавфтадан кам ишламасликлари таъминланиши керак. 
Ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқув амалиётида бажарган ишларни такрорланмаслиги 
керак. Ўқувчилар мутахассисликлари бўйича эгаллаган билимларини ва малакаларини 
кенгроқ эгаллашлари керак.
Ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқувчилар ишлаб чиқариш корхоналарида 
техникани аҳамияти; ишлаб чиқаришни механизациялаштиришни ва автоматлаштириш, 
мехнат унумдорлигини ошириш йўлларини, корхона ишларини иқтисодий кўрсаткичга 
ошириш йўлларини ўрганадилар.
Ишлаб чиқариш амалиётининг биринчи кунидан бошлаб ўқувчилар корхона жамоасига 
киришлари ва умумжамоат ишларида фаол иштирок этишлари шарт. 
Диплом олди амалиётининг базаси корхонадаги мавжуд технологик жараён ва
жиҳозларидир. 
Амалиётнинг умумий рахбарлиги ташкилот бош мухандисига юклатилади ва унинг 
вазифасига қуйидагилар киради: 
- ўқувчи амалиёт ўтиши учун зарур бўлган ташкилий, ишлаб чиқариш ва маиший 
масалаларини ҳал қилиб бериш.
- ўқувчига ўзи эгаллаган касби бўйича ишчи ўрни ажратиш ва уларда ишлай олиш
юқори унумдорлик усулларини тараққий эгаллаган технологияни ва янги техникаларни 
ўзлаштириш учун етадиган шароит яратиб бериш; 
- ишчи ўрнида амалиёт раҳбарларини ўқувчилар билан ишлашини назорат 
қилиб бориш; 
- амалиётчиларни ҳисоботини текшириш; 
- амалиётчиларга ишлаб чиқариш тавсифномасини бериш. 
Кунлик раҳбарлик ва амалиётни ўтказиш жойида жорий назорат қилиб боришни ишлаб 
чиқариш устаси амалга оширади ва унинг вазифасига қуйидагилар киради: 
- ўқувчиларни иш жойларига тақсимлаш; 
- амалиёт жадвали асосида ўқувчиларни бошқа иш ўрниларигакўчириш; 
- корхонада техникавий раҳбарлик қилиш; 
- амалиётчининг иш сифатига баҳо бериш; 
- амалиёт жойида амалиёт ўтказишни иш режаси ва жадвалини тузишда қатнашиш; 
- амалиётнинг боришини ўқув дастури, иш режаси ва амалиётжадвали асосида назорат 
қилиб бориш; 
- ўқувчиларни амалиёт ўтказаётган корхоналарида ишни ташкил қилиниши хусусида 
ишлаб чиқариш илғорлари ва мухандистехник ходимлари билан суҳбатлар ташкил 
қилиш; 
- ўқувчиларга амалиёт буйича ҳисобот ёзишларида услубий ёрдам кўрсатиш. 
Ўқувчи тайёрлаган ҳисоботини корхона раҳбари текшириб ва шахсий имзоси 
ҳамда корхонанинг мухри билан тасди қлайди. 


201 
Амалиёт муддати тугагандан сўнг ўқувчи қуйидаги ҳужжатларни ўқув юртига олиб 
келади:
3. 
Кундалик. 
4. 
Ҳисобот. 
3. Ишлаб чиқариш тавсифномаси. 
Ўқувчининг ўрганган ва олган амалий билими бўйича амалий имтиҳон топширади ва 
ўқувчига ўзи танлаган касби бўйича II-III тоифали кичик мутахассис гувоҳномаси
берилади.
 

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling