197
“ДИПЛОМ ОЛДИ АМАЛИЁТИ”
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУР
Тузувчи:
Б. Д. Якубов
Тошкент Радиотехника ва Автоматика касб-ҳунар
коллежи маҳсус фан ўқитувчиси.
Тақризчи:
А.Абдуазизов
Тошкент Ахборот Технологиялар Университети
“Радиотехника ва радиоалоқа” кафедраси профессори
Фан дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини
Ахборот-методик
таъминлаш хизмати ҳузуридаги “Ўқув-методик бирлашмаларни”нинг 2017 йил “15”
августдаги 6-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов
йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2017 йил “18”августдаги 4-сонли
мажлис баёни билан маъқулланган.
198
I.ДИПЛОМ ОЛДИ АМАЛИЁТИ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Диплом олди амалиёти
216 соат ўқув амалиётининг мақсади касб-ҳунар коллеж
ўқувчиларига касб моҳияти мижозлар б-н ишлаш, ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиш,
хужжатларни расмийлаштириш бўйича кўникма ва
билимларни шакллантиришдан
иборат. Мижозлар билан ишлаш, аҳолига сервис хизмат кўрсатиш
каби туркумлар б-н
танишиш.
Ўқув амалиёт дастури уй-рўзғор электротехник буюмларини, электр машиналарни
ва аппаратларни таъмирлаш усуллари, хизмат кўрсатиш омилларини ҳамда
созлаш ва
синаш ишларини ўргатишини ўз ичига олади.
Амалиёт давомида асосий эътиборни уй-рўзғор электротехник буюмларни
таъмирлаш
сифатини яхшилаш, таъмирлаш таннархини камайтириш,
электротехник
асбоблар ва аппаратларни такомиллаштиришга қаратилиши керак.
Ишлаб чиқариш таълими устахонасида асбоб ва аппаратларни қисмларга ажратиш
ва йиғиш, бузуқликларни аниқлаш, яроқсизлик ҳақида қайднома тузиш, таъмирлаш
ишларини бажариш, алоҳида қисмлар ва асбобларни
созлаш ва синаш ишларини
бажаришни ўргатилади.
Ўқув амалиёт таълими давомида ўқувчилар назарий олган билимларни амалий
мустаҳкамлаш билан биргаликда уй-рўзғор буюмларини
таъмирлаш технологиясини,
таъмирлаш ишларини ташкил этишни илғор усулларини, электр асбоблар ва аппаратларни
созлаш ва синаш воситаларини ва усулларини, электр
асбоблар ва аппаратларни
такомиллаштириш билимини ўрганадилар.
Ўқув дастурида берилган мавзулар режасини тахминий бўлиб, махаллий шароитга
боғлиқ ҳолда фан (туркум) уюшмаси мавзулар ва ўқув соатларига ўзгартириш киритиши
мумкин. Барча ўзгартиришлар ўқув юртининг ишлаб чиқариш бўйича директор муовини
томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: