Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


“ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ”намунавий дастури


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
3610604-НУД

 
 “ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ”намунавий дастури 


193 
 
I. ЎҚУВ АМАЛИЁТИНИНГ
 МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ: 
360 соатўқув амалиётининг мақсади касб-ҳунар коллеж ўқувчиларига касб моҳияти 
мижозлар билан ишлаш, ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиш, хужжатларни 
расмийлаштириш бўйича кўникма ва билимларни шакллантиришдан иборат. Мижозлар 
билан ишлаш, аҳолига сервис хизмат кўрсатиш каби туркумлар билан танишиш.
“Ишлаб чиқариш амалиёти” дастури радиоэлектрон ва телевизион қурилмаларни, 
электр машиналарни ва аппаратларни таъмирлаш усуллари, хизмат кўрсатиш омилларини 
ҳамда созлаш ва синаш ишларини ўргатишини ўз ичига олади. 
Амалиёт 
давомида 
асосий 
эътиборни 
радиоэлектрон 
ва 
телевизион 
қурилмаларнитаъмирлаш сифатини яхшилаш, таъмирлаш таннархини камайтириш, 
электротехник асбоблар ва аппаратларни такомиллаштиришга қаратилиши керак.
Ишлаб чиқариш таълими устахонасида асбоб ва аппаратларни қисмларга ажратиш 
ва йиғиш, носозликларни аниқлаш, яроқсизлик ҳақида қайднома тузиш, таъмирлаш 
ишларини бажариш, алоҳида қисмлар ва асбобларни созлаш ва синаш ишларини 
бажаришни ўргатилади.
Ишлаб чиқариш амалиёти” таълими давомида ўқувчилар назарий олган 
билимларни амалий мустаҳкамлаш билан биргаликда радиоэлектрон ва телевизион 
қурилмаларнитаъмирлаш технологиясини, таъмирлаш ишларини ташкил этишни илғор 
усулларини, электр асбоблар ва аппаратларни созлаш ва синаш воситаларини ва 
усулларини, электр асбоблар ва аппаратларни такомиллаштириш билимини ўрганадилар. 
Ўқув дастурида берилган мавзулар режасини тахминий бўлиб, махаллий шароитга 
боғлиқ ҳолда фан (туркум) уюшмаси мавзулар ва ўқув соатларига ўзгартириш киритиши 
мумкин. Барча ўзгартиришлар ўқув юртининг ишлаб чиқариш бўйича директор муовини 
томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling