Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб
Download 1.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3610604-НУД
Фаннинг мақсади ва вазифалари Фаннинг мақсади – бозор муносабатлари шароитида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчиларига тадбиркорлик асослари, битирувчиларни ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, ишга жойлаштиришда ва касбий муваффақиятларга эришишда ўқувчиларнинг шахсий билим, кўникма ҳамда малакасини шакллантириш, битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатларини билиши, ўз касби ва мутахассислиги бўйича рақобатбардош ҳодим сифатида тайёрлаш, музокаралар олиб боришни ўргатиш кўникмаларини ўрганишлари учун амалий билимлар мажмуасини беришдан иборатдир. Фаннинг асосий вазифалари: талабаларнинг тадбиркорлик соҳасидаги маънавиятини шакллантириш ва ҳуқуқий тарбиясини таркиб топтириш, кўникмаларини ўргатиш; тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, унга кенг йўл бериш, тадбиркорлик фаолиятини кафолатлаш тўғрисидаги кўпгина қонун ва фармонларни, яъни тадбиркорликнинг ҳуқуқий, меъёрий ва ташкилий асосларини; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш жараёнларини, бизнесни амалга ошириш босқичлари, бизнесдаги ахлоқ маданияти, бизнес-режани тузиш қоидаларини мукаммал билиш; тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби, солиқларнинг иқтисодий моҳити ва амал қилиш хусусиятлари, солиқ тизими ва унинг таркибий тузилиши; инсон ресурсларини бошқариш тизими жараёнида ишга жойлаштиришнинг замонавий усул ва технологияларини ўргатиш; битирувчиларнинг юқори даражада рақобатбардошлигини таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш; келгусидаги касбини режалаштиришни ўргатиш, иш излашда аниқ мақсад ва режаларни белгилай олиши; ахборот излаш кўникмаларини; иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишига; таржимаи хол ва йўлланма хатларни яратишга ўргатиш; суҳбат давомида яхши таасурот қолдириш, иш жойига муваффақиятли жойлашиш билан боғлиқ психологик усулларни ўргатиш; 32 жаҳон андозалари даражасида олинган назарий билимларини амалиётда қўллай билиш ва бошқалар. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling