Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   178
Bog'liq
3610604-НУД

 
 
10-мавзу: Зилзилада биринчи тиббий ёрдам бериш тартиби 
 
 
Амалий:
Ҳодиса жойини кўздан кечириш. Зилзилада малакали биринчи тиббий 
ёрдамга қадар кўрсатилиши зарур бўлган ўзаро ёки ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш. 
Шикастланганларни саралаш. Шикастланганларга руҳий (психологик) ёрдам кўрсатиш. 
Шикастланганларнинг ҳаётий муҳим кўрсатгичларини аниқлаш (пульс ва нафас 
ҳаракатларини аниқлаш). Шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш (қон 
кетишини тўхтатиш, суяк синишида ҳаракатни чекловчи боғлам қўйиш, инфекциядан 
асраш). 
 
11-мавзу: Гидрометерологик хавфли ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар 
ҳамда уларда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш.
 
 
 
Назарий: Сел, сув тошқини ҳақида тушунча. Уларнинг бирламчи ва иккиламчи 
оқибатлари. Сел, сув тошқини юзага келиши хавфи туғилганида ёки юзага келганида 
ҳаракатланиш тартиби.
Сув ҳавзаларининг йил фаслларига кўра хусусиятлари. Сув ҳавзаларида 
хавфсизлик қоидаларига риоя этиш. Сув ҳавзасида ҳаракатланаётган инсон танасида 
муаммоли вазиятлар рўй берганида ҳаракатланиш тартиби.
Сувга чўкканда биринчи ёрдам кўрсатиш. Чўкаётган кишини сув ҳавзасидан олиб 
чиқиш. Нафас олиш йўлларини тозалаш. Сунъий нафас бериш ва юракни уқалаш.
Қор кўчиши ҳақида тушунча. Қор кўчиши хавфи туғилганида ёки қор кўчиши рўй 
берганида ҳаракатланиш тартиби. Кучли шамол (тўфон) ва тўхтовсиз ёғингарчиликнинг 
зарарли таъсири. 
 


90 
 
12-мавзу: Транспорт воситалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар 
 ва уларда ҳаракатланиш тартиби. 
 
 
Назарий: Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш. Йўл ҳаракати 
ҳодисаси юз берганда ҳаракатланиш тартиби. Темир йўл, ҳаво, сув, йўл усти транспорти 
ва метродан фойдаланиш қоидалари. Темир йўл, ҳаво, сув, йўл усти транспорти ва 
метрода авария юз берганда ҳаракатланиш тартиби. Уларда ҳаракат хавфсизлигини 
таьминлашда фуқароларнинг иштироки. Турли кўринишдаги транспорт авария ва 
ҳалокатларидан фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини суғурталашнинг аҳамияти. 
Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги 
ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари. 

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling