ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
-
5.32.06.01–Бухгалтерия ҳисоби ва аудит касби бўйича
Иқтисодий тахлил фанидан
|
ЎҚУВ ДАСТУРИ
-
|
|
|
|
Квалификация номи:
|
Бухгалтер ва аудитор
|
|
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
2.13.
|
Ажратилган соат:
|
110
|
Тошкент – 2020
Ўқув дастури Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ________________ Ўқув услубий бирлашмасининг 20___ йил “____” __________даги ____ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда институтининг методик кенгашининг 20___ йил “____” ___________даги ____ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 20___ йил “____” __________даги _____-сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил _________даги ______-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Тузувчилар:
|
Н.Холматова
М.Сайдакбарова
|
Тошкент Молия институти хузуридаги Олтинкўл иқтисодиёт техникуми бўлим бошлиғи.
Тошкент Молия институти хузуридаги Олтинкўл иқтисодиёт техникуми махсус фан ўқитувчиси.
|
|
|
|
|
|
Тақризчилар:
|
Д.Норбеков
|
Тошкент Молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти, и.ф.н.
|
|
|
|
З.Ғаниев
|
Тошкент Молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчиси.
|
1. Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
|
Иқтисодий тахлил
|
Ажратилган соат
|
110
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
18
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларда хўжалик юритувчи субъетларнинг хўжалик фаолияти, уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва самарадорликни ошириш йўлларини белгилаш бўйича кўникмаларини шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
ўрганилаётган объектга (ҳодисага) тўғри ва холисона баҳо бериш;
ҳар бир йўналишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш ва шу омилларни ишнинг самарадорлигини оширишга сафарбар қилиш;
корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенциалига, унинг тўловга қобилиятлилигига баҳо бериш
хўжалик ҳисоби тамойилларига, тижорат ҳисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;
энг тўғри ва оқилона, келгусида иш юритиш ва корхоналарни бошқариш бўйича хулосалар бериш;
корхоналарни ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;
корхоналарнинг хўжалик фаолияти жараёнида эришиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан аниқлаш.
|
Билимлар
|
иқтисодий таҳлил ҳақида умумий назарий тушунчаларга эга бўлади;
хўжалик юритувчи субъектлар моливий таҳлилининг хусусиятларини билиш;
молия хўжалик фаолияти таҳлилини қила олиш;
хўжалик фаолиятига баҳо беришни билиш.
|
Кўникмалар
|
иқтисодий таҳлил методларини қўллай олиш;
хўжалик юритувчи субъектлар таҳлилининг мақсади, вазифалари ва манбаларини танлай олиш;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тахлилини ўтказа олиш;
барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тахлил қила олиш;
хўжалик фаолиятига баҳо беришга эришиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |