Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Download 0.53 Mb.
|
ҚТ мажмуа пед.мах
Тарбия тамойиллари. Тарбия мазмунида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар, шахс хулқ-атвори ҳамда сифатлари моҳияти акс этади. Замонавий тарбия мазмунида қуйидаги тамойиллар ётади:
Тарбия мақсадининг аниқлиги. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ республикада, амалга оширилиши кўзда тутилаётган тарбия мақсади аниқ белгилаб олинди. Болалар ва катталарнинг биргаликдаги фаолияти. Ўқитувчиларнинг болалар билан маънавий маданиятини шакллантиришнинг энг яхши намунасини излаш, шу асосида тарбиячи ишининг ҳаётий меъёр ва қадриятларини аниқлаш ўқувчининг тарбия жараёнидаги фаоллигини таъминлашга олиб келади. Ўз-ўзини англаш. Тарбия инсонда эътиқод, демократик қарашлар ва ҳаётий позициянинг шаклланишига олиб келади. Тарбия мазмунининг энг муҳим унсурларидан бири – бу инсоннинг ҳаётий ўз-ўзини англаши, унинг ўз шахсий ҳаёти ва фаолиятининг субъекти сифатида эътироф этилиши билан тавсифланади. Тарбиянинг шахсга йўналтирилганлиги. Мазкур ғоя таълим муассасаси амалиётининг марказий нуқтасида ўқувчи турганлигини англатишга хизмат қилади. Тарбия жараёнида унинг шахсий хусусиятлари, қизиқишлари, ўзига хос характери, ўз қадр-қимматини англаш туйғулари ривожлантирилиб борилиши зарур. Ихтиёрийлик. Тарбияланувчиларнинг ирода эркинлигисиз тарбия ғоялари моҳиятини қарор топтириш мумкин эмас. Тарбия жараёни, агар у оқилона ташкил этилса, бир вақтнинг ўзида ҳам ўқувчи, ҳам ўқитувчи маънавиятининг бойитилишига хизмат қилади. Агар тарбиячи ўқувчининг қизиқиши, фаолияти, ўртоқлик ва фуқаролик бурчини англаш, мустақилликка интилиш туйғуларини кўра ва англай олсагина унинг иродали эканлиги аён бўлади. Тарбияланувчининг иродали бўлиши таъминланган шароитда унинг шахсига таъсир кўрсатишга йўналтирилган фаолият жараёнида самарага эришилади. Жамоа йўналиши. Тарбиявий ишлар мазмунида жамоага нисбатан ижобий муносабатни қарор топтириш ётади. Жамоа ёрдамида шахсни ҳар томонлама камолоти, унинг дунёни англаш, уни тўлақонли талқин этиш, инсонпарварлик ва ўзаро ҳамкорлик туйғуларини юзага келиши ва ривожланиб бориши каби ҳолат амалга оширилади. Жамоа (лотинча “коллективус” сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ) бир неча аъзо (киши)лардан иборат бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад асосида ташкил топган гуруҳ демакдир. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятининг турли кўринишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади. Норасмий тузилма жамоанинг барча аъзолари ўртасидаги шахслараро маънавий-психологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогуруҳни ташқил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling