Эмпатия бошқа одамларнинг психик холатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилиятидир (биргаликда дардлашмоқ).
Перцентив қобилият-идрок жараёнининг асосий тузилиши биринчи бўлиб бу идрок объектларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан иборатдир.
Яъни идрок этиш боғчадаги болани олдига кубиклари қўйилган расмлари билан қўйиб чиқади. Одамларни солиштириш образи.
Дидактик қобилият-ўқувчилар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим қонуниятини ҳамда методларини ўрганган ҳолда, таълим бера олиш қобилиятидир ва ибратли дарс бериш.
Конструктив-ўқитувчининг ўз ишини режалаштира олишидир.
Коммуникатив қобилият бошқа одамлар билан бўладиган мулоқотни яхшилайдиган ва биргаликдаги фаолиятда психологик қовишувчанликни таъминлайдаган қобилиятдир.
Ўқувчи билан ўзаро мулоқотда бўлиш. Мисол: Фалон домла биз билан самимий муносабатда бўлади ёки бўлмайди.
Билиш қобилияти билимни эгаллаш ва уни ўзлаштиришни таъминлайди.
Англаш(тушуниш) қобилияти айрим харакатларни одам қилади, англанмаган харакат , одам онгли харакат қилади.
Академик лицей ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасасидир.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |