Дидактик материаллар
ГЛОССАРИЙ
“Педагогик махорат” ўқитувчи тарбиячи касбий махоратини такомиллаштириш тўғрисидаги фан бўлиб, педагогик махоратнинг моҳияти, мазмуни ва касбий махоратни шакллантиришнинг йўл ва воситаларини ўрганади.
Мимика - бу ўз фикрлари кайфияти, ҳолати, ҳиссиётини юз мускулларининг ҳаракати билан баён қилиш санъатидир. Баъзан юзнинг ва нигоҳнинг ифодаси ўқувчиларга катта таъсир кўрсатади.
Пантомимика - бу гавда, қўл, оёқ ҳаракатидир. Ўқитувчи дарсда ўқувчи маълумотларини баён қилар экан, гавда ҳолати орқали маълумотларнинг образини чиза олса, ўқувчилар бундан завқланадилар, ички ҳис —туйғулари, ташқи ҳиссиётлари билан қўшилиб бутун борлиқ материаллар мазмунини ўзлаштиришга қаратилади
Педагогик фаолят-бу тарбиячининг педагогик жиҳатдан тан олинган, режалаштирилган ёки тайёргарлик кўрилган ҳатти-ҳаракати бўлиб, у вазиятни ёки бола шахсини ўзгартиришга олиб келади.
Нутқ маданияти - ўз фикрини нутқ шароитига мос равишда турли шароитларда баён эта олиш воситаларини, маънони турли шаклларда бера олиш йўлларини, бадиий, илмий, ижтимоий асарларни ўрганиб, улар ҳақидаги фикр-мулоҳазани, шахсий муносабатни оғзаки ва ёзма шаклларда тўғри баён эта олиш маданиятини ифодалайди.
Ички нутқ - одамнинг ўз ичида гапирадиган пассив нутқи бўлиб, у иккинчи кишининг иштирокини талаб этмайди.
Монолог нутқ-бир кишининг бошқаларга қаратилган нутқи ҳисобланади ва ҳикоя қилиш, хабар бериш шаклида намоён бўлади.
Диалогик нутқ - икки ва ундан ортиқ киши ўртасида амалга оширилади
Дикция-талаффуз тарзи, талаффузни аниқ равшанлик даражаси
Диапозон-овоз кўлами, кенглиги. Унинг чегараси товушнинг қанчалик паст ёки баландлигига боғлиқ. Овоз баландлигининг кичрайиши бир хил охангдаги нутқга айланади.
Муомала-ахборот жараёнидир. Ахборот икки йўналишда: бошқариш субъектидан (педагогдан) бошқариш объектига (ўқувчиларга) боради ва аксинча-объектдан субъектга боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |