Дастур номи
|
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси
|
Ажратилган соат
|
40
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
6
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларда меҳнатни мухофаза қилишнинг асосий мазмуни, мақсади ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни шакллантириш. Уларда меҳнат муҳофазасининг назарий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини; хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
|
Билимлар
|
-меҳнат хавфсизлиги қоидаларини;
меҳнат қонунчилигини;
-меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини;
-касбий фаолиятда шикастланишга сабаб бўладиган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни;
-электр токининг инсон организмига таъсирини;
-электр хавфсизлиги ва электр токидан шикастланишдан ҳимоя қилиш қоидаларини;
-темир йўлларда ҳаракатланишда хавфсизликни;
-темир йўлларда ишлашда хавсизлик қоидаларини;
-ёнғин хавфсизлигини ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини.
|
Кўникмалар
|
-касбий фаолиятда меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқ ишни ташкил этиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
-техник тизимлар ва технологик жараёнларда содир бўладиган хавфлардан сақланиш;
-шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
-электр токидан ёки бошқа сабабдан шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш;
-ёнғинни ўчиришда фойдаланиладиган жиҳозларни ишлатиш.
|
|