ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Касб (мутахассислик) коди ва номи:
|
5.51.05.12 – Темир йўл транспортида электрон тизимлар ва жиҳозлар
|
Квалификация(лар) номи:
|
Техник-дастурчи
|
Ўқув дастури номи:
|
Фалсафа
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
1.01
|
Ажратилган соат:
|
40
|
Тошкент – 2020
Тошкент темир йўл техникуми Педагогик Кенгашининг 2021-йил “ 8 ” январдаги 1-сон йиғилишида маъқулланган ва техникумнинг 2021-йил “ 8 ” январдаги 1- А сон буйруғи билан тасдиқланган.
Тузувчилар:
|
Хатамқулов А.А.
|
Тошкент темир йўл техникуми,
бош ўқитувчи
|
|
Исакова М.С.
|
Тошкент темир йўл техникуми,
бош ўқитувчи
|
Тақризчи:
|
Носиров Р.А.
|
Тошкент Давлат транспорт университети “Ижтимоий гуманитар фанлар” кафедраси профессори
|
1. Ўқув дастурига умумий талаблар
Дастур номи
|
Фалсафа
|
Ажратилган соат
|
40
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
13
|
Дастурнинг мақсади
|
Фалсафий фанлар кесимидаги зарурий билим кўникмаларни шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Фалсафий билимлар орқали инсоният ва оламни англаш пайдо бўлади.
|
Билимлар
|
- фалсафа, мантиқ, этика ва эстетика фанларининг бошланғич тушунчалари-ни ҳамда социологик жараёнини;
- илмий ва оммабоп ҳамда касбий ада-биётларни мустақил ўқиш ва хулосалар чиқариш;
- фалсафий-ижтимоий воқеаларнинг ривожланиш жараёнларини таҳлил қила олиш ва эркин фикр юритиш;
- турли илмий-оммабоп мақолаларга мантиқий ёндашувни ҳамда аҳлоқий ўз қарашларини ёзма равишда эркин баён қилиш;
- юртимиз ҳудудидан етишиб чиқган буюк файласуфлар ҳаёти ва ижодини ўрганиб, уларнинг тажрибасини жамиятимизга ва ёш авлодга етказиб бериш;
|
Кўникмалар
|
-инсониятнинг пайдо бўлиш жараёнларини илмий ва диний кесимда билиш ва англаш;
- жамиятдаги нафосатшунослик, одобнома яъни илми-адаб ва диншунослик қоидаларини ўрганиш;
- фалсафанинг тамойилларини ўрганиш, унинг моҳиятини англаш;
- Ғарб ва Шарқ файласуфларининг илмий хулосалари ва фикрларини билиш ;
- дунё фалсафасини билиш ва олдинги давр билан солишиштириб, ўзгаришлар хақида хулосалар чиқариш;
- ижтимоий-диний ва фалсафий ҳикматлар маъно моҳиятини англаш;
- жамиятдаги аҳлоқшунослик ва мантиқий тушунчаларга бирикиш формулаларини изоҳлаш;
- демократик ва фуқоролик жамиятидаги фалсафий қонуниятларини ва диний тушунчаларни сингдириш;
- инсонпарварлик, олийжаноблик ҳамда меҳр - муҳаббат туйғуларини тушунтириш;
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |