Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта профессионал таълимнинг


Download 0.65 Mb.
bet9/64
Sana03.02.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1152743
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64
Bog'liq
5 51 05 12 Темир йўл транспортида электрон тизимлар ва жиҳозлар

Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари




Билимлар

  • ўзбек тилини мустаҳкам эгаллаш, мулоқотнинг турли соҳалари ва вазиятларида ундан самарали фойдаланиш;

  • ўз фикрларини оғзаки ва ёзма шаклда аниқ ва равшан ифодалай олиш, саволларга тўғри ва мос жавоб бера олиш;

  • ижтимоий мослашув қобилиятини эгаллаш, нутқ маданияти ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш, ҳамкорликда ишлай олиш;

  • суҳбатдошнинг фикрини ҳурмат қилиб, ўз позициясини ҳимоя қила олиш ва фикрини тил воситалари ёрдамида аниқ ва равон баён эта олиш;

  • мунозарали вазиятларда ўз-ўзини назорат қила олиш, муаммолар ёки келишмовчиликларга конструктив ечим топиш;

  • касбий фаолиятга доир термин, техник сўзлашув қоидаларини ва тартибини, нутқни аниқ, тўғри ва мантиқий ташкил қилиш меъёрларини билиш;

  • касбий фаолиятга доир атамаларни, иш жараёнидаги сўзлашув услубига оид тил элементларини нутқда тўғри ишлатиш ва фойдаланиш;

  • нутқнинг расмий, илмий, публицистик, бадиий ва сўзлашув услубларини билиш ҳамда уларни фарқлай олиш;

  • расмий иш қоғозлари билан ишлаш, ҳужжатларни ёза олиш ва улардан тўғри фойдаланиш.

Кўникмалар

  • мавжуд ахборот манбалари, жумладан, китоблар, дарсликлар, лингвистик луғатлар, энциклопедиялар, каталоглардан фойдалана олиш;

  • телевидение, радио, интернет, электрон почта, мобил телефонлари, компьютер, аудио ва видеоёзувлардан фойдалана олиш, уларни сақлаш ва узатиш

  • ахборот воситалари ресурсларидан фойдаланишда ахборот манбасини илова қила олиш, мазкур манбалардан турли хабарлар тайёрлай олиш;

  • доимий равишда ўз устида ишлай билиш;

  • ўз касбига виждонан ва садоқат билан ёндошиш;

  • инсонлар билан мулоқотда ҳам касбий фаолиятда ҳам ҳалоллик, самимият, камтарлик ва хушмуомалалилик принципларига амал қилиш;

  • хизматчилик шароитида муомала маданиятига тўла амал қилиш;

  • телефон орқали сўзлашиш маданиятини эгаллаш;

  • ҳужжатларни тўғри ёза олиш ва уларни юритиш;

  • ҳужжатчиликни назарий ва амалий жиҳатдан пухта эгаллаш

  • иш фаолиятида давлат тилида мустақил равишда ва нутқ маданияти талаблари даражасида иш юрита олиш.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling