Касб (мутахассислик) коди ва номи:
|
5.51.05.12 – Темир йўл транспортида электрон тизимлар ва жиҳозлар
|
Квалификация(лар) номи:
|
Техник-дастурчи
|
Ўқув дастури номи:
|
Электрон жиҳозларни махсус йиғиш ишлари
(Ўқув амалиёти)
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
2.12
|
Ажратилган соат:
|
90
|
Тошкент – 2020
Тошкент темир йўл техникуми Педагогик Кенгашининг 2021-йил “ 8 ” январдаги 1-сон йиғилишида маъқулланган ва техникумнинг 2021-йил “ 8 ” январдаги 1-А сон буйруғи билан тасдиқланган.
Тузувчи:
|
Одилов У.С.
|
Тошкент темир йўл техникуми, ўқитувчи
|
|
|
Тақризчи:
|
Носиров М.И.
|
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Сигнализация ва алоқа хўжалиги бўйича бошлиқ муовини
|
1. Ўқув дастурига умумий талаблар
Дастур номи
| Электрон жиҳозларни махсус йиғиш ишлари |
Ажратилган соат
| 90 |
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
10
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқув амалиёти ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, қуйидаги мақсадларга эга: ўқ-увчиларни махсус фанларни чуқур ва онгли равишда ўрганишга тайёрлаш, соҳасига те-гишли электрон ускуналарни, электр озиқ-лантириш ва кучайтиргич схемаларни ўзи-нинг лойиҳалаштириш ҳамда яратувчанлик ғояларини ифодалаб мустақил тузишни, схемаларни чизишни, схемаларини ўқишни ва схемаларининг ишлаш асосини ўрганиш. Ҳамда схемаларини йиғишни ўрганиш бўй-ича зарур кўникмаларни шакллантириш, меҳнатсеварлик, аниқлик, тайинланган иш учун жавобгарлик ва ҳиссиётларини ривожлантиришга қаратилган
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
|
Билимлар
|
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларини;
электромонтаж қурилмалар турини, уларга қўйилган талаблари, нуқсонлари ва уларни бартараф этиш усулларини;
назорат ва ўлчов асбоблар тури, уларнинг тузилиш хусусиятлари ва ўлчаш турларини;
электропаяльник тузилиши, уни ишга тайёрлаш ва ишлаш хусусиятларини;
симларнинг тозалаш ва ажратиш усулла-рини, улаш хусусиятларини, нуқсонлар-ни аниқлаш ва уларни бартараф этишини;
ёритиш электр қурилмаларнинг асосий жиҳозларини;
сақлагич ва автомат турларини, вазифасини ва ишлаш хусусиятларини;
электр симларнинг ўтказиш турлари, тартиби ва ушбу ишлар бажаришдаги техник хавфсизлик қоидаларини;
электр симларнинг ўтказишларни ишга тушуриш мейёрлари, текшириш муддатлари ва уларнинг изоляциясини текшириш;
электр таъминот щитларни йиғиш ва улатиш, тўғирлагич, трансформатор, конденсатор ва резисторларнинг вазифасини ва тузилишини билиш
|
Кўникмалар
|
электромонтаж қурилмалар турига қараб ишлатиш, уларга қўйилга талабларни бажариш , нуқсонлари аниқлаш ва уларни бартараф этиш;
ўлчов асбобларни ишга тайёрлаш ва электр ўлчовларни бажариш;
симларни электропаялник орқали бир бирига улаш;
бир ва кўп толали симларни ажратиш, улаш турларига қараб улатиш, махсус асбоблар билан монтаж жойларни изоляция қилиш;
ёритиш занжирларнинг арматуралар монтажини, патрон , лампа, розетка ва включателларни улатишини;
сақлагич ва автоматларни ўрнатиш ва улатиш ишларини;
электр симларнинг ўтказиш ишларини ва уларни синовдан ўтказишини;
симларнинг мейёрий қизишини хисоблашни;
хар хил турдаги симларнинг трансформа-тор, ўлчов асбоблар, сақлагичлар билан монтаж ишларини бажариш ва схемаларни синовдан ўтказиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |