Таркибий қисм: 4. Дидактив материаллар ва кўргазмали қуроллар (4-устун) - Ўқитувчи томонидан мавзуга мос тайёрланган :
- - тарқатма материаллар;
- - дарсда бажаришга мўлжалланган топшириқлар;
- - кўрсатмалар ;
- - плакатлар;
- -альбомлар;
- -каталоглар;
- - турли коллекциялар;
- - хариталар;
- - ўқув машғулотига зарур бўлган бошқа дидактив ва кўргазмали материаллар.
Таркибий қисм: 5. АКТ ва таълимнинг техник воситалари (5-устун) - Ахборот коммуникация технологиялари ёки бошқа намойиш техникаси воситалари орқали мавзуга оид кўрсатиладиган материаллар;
- (жараёнларнинг анимацион, мультимедиявий тасвирлари, видеофильм ва видео лавхалар, тақдимотлар, динамик ва статик слайдлар, чизмалар, схемалар ва бошқалар;
- АКТ воситасида ўқувчилар ўзлаштириш даражасини тезкор назорати;
- АКТ воситасида мавзуга оид ўқув жараёнида бажариладиган ишлар ва бошқалар.
Таркибий қисм: 6. Технологик жихозлар, стендлар, макетлар,асбоблар,материаллар ва бошқалар (6-устун) - Таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиқиб, фан хоналари ва ўқув устахоналарда мавжуд технологик жиҳозлар, қурилмалар, стендлар, макетлар, тренажёрлар, иш қуроллари ва асбоблар, материаллар ва бошқалардан мавзуда қўлланиладиганлари қайд этилади.
Таркибий қисм: 7.Назорат усули (7-устун) 8.Тавсия этиладиган адабиёт (8-устун) - Назорат усули устунига- машғулот турининг дарс жараёнида қўлланиладиган жорий назоратнинг самарали усуллари киритилади. (оғзаки сўров, тест, коллоквиум, семинар, ёзма иш, лаборатория иши, курс иши, уй вазифаси ёки ўқувчининг индивидуал бажарадиган топшириғи)
- Тавсия этилган адабиёт устунига- ишчи дастурнинг “Тавсия этилган адабиётлар ва сайтлар рўйхати” дан муайян мавзуни ўзлаштириш учун ўқувчига тавсия этиладиган ўқув адабиётининг рўйхатдаги тартиб рақами ва бетлари келтирилади. (ушбу устунни уч қисмга бўлиш мумкин: 1. Асосий адабиётлар 2. Қўшимча адабиётлар 3. Интернет сайтлар.)
Do'stlaringiz bilan baham: |