Ишчи ўқув дастурни экспертизадан ўтказиш - Ишчи ўқув дастур тайёр бўлгандан сўнг таълим муассасасида ташкил этилган “эксперт гурухи”га тақдим этади.
- Эксперт гурухи ишчи ўқув дастурни қуйидаги ишчи ўқув дастурнинг таркибий қисмлари бўйича текширишдан ўтказади:
- Зарварақ - 6 та мезон.
- Ўқув фани (модули)нинг мақсад ва вазифалари, ўзлаштириш натижаси- 3 та мезон.
- Ўқув фани (модули)нинг машғулот турлари бўйича мавзулар режаси ва мазмуни; лаборатория ишлари мавзулари- 11 та мезон.
- Ўқув фани (модули)нинг моддий-техник таъминоти- 2 та мезон.
- Фан (модул)нинг ўзлаштириш даражасини назорати ва бахолаш;
- Тавсия этилган адабиётлар ва сайтлар рўйхати- 2 та мезон.
- Эксперт гурухи хар бир мезон бўйича “Ҳа” ёки “Йўқ” деб баҳо қўяди ва қуйидаги 2 холатда якуний хулоса беради:
- 1. Фан (модул)нинг ишчи ўқув дастури “Йўриқнома”га мос, Илмий Педагогик Кенгаш муҳокамасига тавсия этилсин.
- 2. Фан (модул)нинг ишчи ўқув дастури “Йўриқнома”га мослаб қайта ишлаб чиқиш учун қайтарилсин.
- Эксперт гурухининг хулосаси эксперт гурухи раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ишчи ўқув дастурга тақриз олиш - Тақризчилар- ҳудуддаги потенциал иш берувчи корхона, ташкилот, муассасалар ва уларнинг бошқарув органларининг етакчи мутахассислари, касб йўналишига мос олий таълим муассасалари кафедраларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари таркибидан белгиланади.
- Тақризчи қуйидаги мезонлар асосида ўз фикрини ёзади:
- 1. Дастур мазмунини таълим стандарти талабларига мослиги;
- 2. Фан ва ишлаб чиқаришнинг хозирги замон тараққиёти ва ривожланиш истиқболларига мослиги;
- 3. Мавзунинг машғулот турлари бўйича ва мехнат сарфи соатларда тўғри тақсимланганлиги;
- 4. Дастур мазмуни ва хажмининг муқобиллиги ;
- 5. Дастурнинг камчиликлари ва такомиллаштириш бўйича таклифлар.
- 6.Хулоса қисмида дастурни ўқув жараёнига қўллашга тавсия қилиш ёки тавсия қилмаслик хақида бўлади.
- Тақризчи ўзининг иш жойи, унвони (профессор-ўқитувчилар қайси фандан дарс беришини) ва лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
- Тақризчининг имзоси у ишлайдиган ташкилот,корхона,муассаса муҳри билан тасдиқланади.
Эътиборингиз учун раҳмат! Тақдимотчи: Асака педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Do'stlaringiz bilan baham: |