Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2015 йил 16 июлдаги 221-сонли буйруғи билан тасдиқланган


Download 359.02 Kb.
bet1/8
Sana15.06.2023
Hajmi359.02 Kb.
#1485169
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ишчи ўқув дастур qollanma

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2015 йил 16 июлдаги 221-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ишчи ўқув дастурларни ишлаб чиқиш бўйича Йўриқнома” га биноан тавсиялар

Ишчи ўқув дастур ишлаб чиқишга асос бўладиган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар

  • 1. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонун
  • 2. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”
  • 3. ЎР ОваЎМТ вазирлигининг 2002 йил 21 майдаги 154-сонли “Давлат таълим стандартлари, ўқув режа, фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи
  • 4. ЎР ОваЎМТ вазирлигининг 2012 йил 18 июнь “Ўрта махсус, касб-хунар таълими тайёрлов йўналишлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини қайта инвентаризациядан ўтказиш ва мазмунан такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи
  • 5. ЎР ОваЎМТ вазирлигининг 2013 йил 20 августдаги 312-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар”
  • 6. Ўқув фан (модуллари) ва амалиётларнинг ўрнатилган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурлари

Ишчи ўқув дастурнинг тавсифи

  • Ишчи ўқув дастур ўқув режадаги муайян фан (модул) ва амалиётнинг ҳажмини, мазмунини, ўқитиш ва ўзлаштириш тартибини белгилайдиган ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши шарт бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатдир.
  • Ишчи ўқув дастур ўқув фани (модули)га таълим жараёнининг турли шакллари:
  • 1. назарий
  • 2. амалий
  • 3. семинар
  • 4. лаборатория ва бошқалар бўйича мавзулар мазмуни ва уларга ажратилган соатларни белгилайди.
  • Ўқитувчи фаолиятини ҳамда ўқувчининг ўқув ишларини меъёрлаштиради.

Ишчи ўқув дастурининг мақсади

  • Муайян ўқув фани (модули) доирасида таълим жараёнини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш шарт-шароитларини яратиш орқали таълим стандартида белгиланган ўзлаштириш натижаларини таъминлаш.

Ишчи ўқув дастурнинг асосий вазифалари

  • 1. Ўқувчида мазкур ўқув фани (модули)ни ўзлаштириш жараёнида эгаллаши керак бўлган билим, кўникма ҳамда умуммаданий ва касбий компентенцияларни шакллантириш;
  • 2. Ўқув материалининг таркиби ва мазмунини очиб бериш;
  • 3. Машғулот турлари ва мавзулари бўйича ўқув соатларини тақсимлаш;
  • 4. Ўқувчининг мустақил ишига ажратилган соатлар доирасида фан мавзуларини ўзлаштириш бўйича аудиториядан ташқарида бажарадиган вазифаларини белгилаш;
  • 5. Ўқув материалини фан (модул) ёки унинг қисмлари бўйича ўзлаштириш даражасининг назорат усуллари ва шаклини белгилаш;

Download 359.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling