Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2015 йил 16 июлдаги 221-сонли буйруғи билан тасдиқланган


Ишчи дастурнинг мазмуни: IY. Ўқув фани (модули)нинг моддий-техник таъминоти


Download 359.02 Kb.
bet7/8
Sana15.06.2023
Hajmi359.02 Kb.
#1485169
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ишчи ўқув дастур qollanma

Ишчи дастурнинг мазмуни: IY. Ўқув фани (модули)нинг моддий-техник таъминоти;

  • Ўқув фани (модули)га тегишли ўқув хонасида ўтказиладиган машғулот тур(лар)идан ёки ўқув устахонасида ўтказиладиган амалиёт туридан келиб чиқиб машғулот ўтказиш учун керак бўладиган жиҳозлар:
  • - ўқитувчи ва ўқувчилар сонига мос стол-стул, доска ва бошқалар;
  • - таълимнинг техник намойиш воситалари;
  • - ўқув-методик материаллар (масалан: лаборатория ишининг услубий кўрсатмаси, лаборатория ишини бажариш дафтарлари, кўргазмали қуроллар, маълумотнома, луғат ва бошқалар;
  • - Технологик жиҳозлар, макетлар, стендлар, иш қуроллари, асбоб-материаллар.
  • Изох: Ишчи дастурда лаборатория иши кўрсатилган бўлса, лаборатори ишининг номи, хамда уни бажариш учун зарур бўлган жиҳоз, ўлчов ва назорат асбоблари, реактив ва бошқалар кўрсатилади.

Ишчи дастурнинг мазмуни: Y. Ўқув фани (модули)нинг ўзлаштириш даражасини назорати ва баҳолаш;

“Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом ва ТТС нинг “8 –стандарт талабларини бажарилишини назорат қилиш” бўлими талаблари асосида баён қилинади.

  • Жорий назорат;
  • Оралиқ назорат (фаннинг якунланган бўлимлари бўйича семестр давомида 2 марта ўтказилади);
  • Якуний назорат семестр тамом бўлганда ва дастур якунланганда; ( ИПК томонидан тасдиқланган ўқувчининг билими, эгаллаган амалий кўникмаси ва малакаси стандартга мувофиқлигини баҳоловчи тартиб бўйича амалга оширилади)
  • Изох: Оралиқ ва якуний назорат саволлари стандартда белгиланган ўқув фани (модул)и ва ўқув амалиётининг минимал талаблари асосида тузилиши керак.

Ишчи дастурнинг мазмуни: YI. Тавсия этилган адабиётлар ва сайтлар рўйхати;

  • Ушбу бўлим 3 қисмдан иборат:
  • 1. Асосий адабиётлар рўйхати; - фаннинг ўқув дастури мавзуларини тўлиқ қамраб олган, ОваЎМКХТ йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тавсияси билан нашр қилинган, дарслик ва ўқув қўлланмалар, зарур ҳолларда фан ва фаолият соҳасига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар киритилади.
  • 2. Қўшимча адабиётлар рўйхати; - юқоридагилардан ташқари, ўқув дастури мавзулари ёритилган ўқув адабиётлар, электрон дарсликлар, фандан мустақил бажариладиган ишларга оид адабиёт, фанга ёки фаолиятга соҳасига тегишли манбалар, маълумотнома, луғат, атлас,каталог ва бошқалар киритилади.
  • 3. Интернет сайтлар рўйхати. – ўқув дастур мавзулари, фан ва фаолият соҳасига тегишли бўлган сайтлар манзил киритилади.

Download 359.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling