Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2015 йил 16 июлдаги 221-сонли буйруғи билан тасдиқланган


Ишчи ўқув дастурига қўйиладиган талаблар


Download 359.02 Kb.
bet2/8
Sana15.06.2023
Hajmi359.02 Kb.
#1485169
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ишчи ўқув дастур qollanma

Ишчи ўқув дастурига қўйиладиган талаблар

  • Ўқувчининг билими ва кўникмаси ДТС ва ТТС да белгиланган касбий фаолияти малака тавсифига ва фан(модули)нинг ўқув дастурини ўзлаштириш талабларига мос бўлиши;
  • Ўқув фани (модули)нинг бўлимлари ва мавзуларини ўқитиш кетма-кетлигини очиб бериши;
  • Ўқув юкламасининг таркиби ва мазмунини белгилаши;
  • Фан,техника, технология ва ҳалқ хўжалиги соҳаларининг ҳозирги замон ривожи ва тараққиёт истиқболлари даражасига мос бўлиши;
  • Ўқув фани (модули)ни ўқитишда инновацион ёндашувга таяниши (интерактив технологиялар ва инновацион усулларни қўллаш).

Ишчи ўқув дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби

  • 1. Таълим муассасасининг илғор педагоглари (бир ёки бир нечта) томонидан ишчи ўқув дастур мавжуд моддий-техник база, ҳамда ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва уни сифатига, мазмунига ва вақтида бажарилиб, ўқув жараёнига жалб этилишига жавобгар ҳисобланади.
  • 2.Ишчи ўқув дастур хар бир ўқув (модули) фани ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ишлаб чиқилади.
  • 3. Ишчи ўқув дастур ўқув фани (модули) икки ёки ундан ортиқ семестрда ўқитиладиган ҳолларда семестрлар сонига мос бўлимларга бўлинади.
  • 4. Ишчи ўқув дастури тегишли кафедрага мухокамага киритилади.

Ишчи ўқув дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби

  • Кафедра мухокамасида ишчи ўқув дастурнинг:
  • - “ишчи ўқув дастур ишлаб чиқиш йўриқнома”си талабларига мослигига;
  • -мазмуни ва ўқув материаллар ҳажми таълим стандартларга мослигига;
  • - намунавий ўқув режа ва намунавий ўқув дастурга мослигига;
  • -машғулотлар турлари бўйича педагогик технология усулларига, жумладан, дидактив материал ва кўргазмали қуроллар, АКТ ва техник воситалар, ҳамда технологик жихозлар, стендлар, макетлар, асбоблар, материаллар ва бошқа воситалар ўз ўрнида мақсадли киритилганлигига;
  • - назорат усули тўғри киритилганлигига;
  • -адабиётлар рўйхати йўриқнома тавсиясига мос шакллантирилганлиги ва унга янги нашр қилинган ўқув адабиётлар киритилганлигига эътибор қаратилади.
  • Ишчи ўқув дастур тегишли кафедра йиғилишида мухокамадан ўтказилади ва қарор билан расмийлаштирилади.

Download 359.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling