Ишчи ўқув дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби - 3. Таълим муасасаси директори буйруғи билан умумтаълим фанлари, умумкасбий ва махсус фанлар, амалиётлар бўйича ишчи ўқув дастурни экспертизадан ўтказиш бўйича “ЭКСПЕРТ ГУРУХ” лари ташкил этилади.
- 4. Кафедранинг қарори ва ЎИБДЎнинг фармойишига биноан ишчи ўқув дастурнинг лойихаси эксперт гурухининг хулосасини олиш учун тақдим этилади. (эксперт гурухи хулосаси ишчи ўқув дастурга илова қилинади)
- 5. Ишчи дастур, Эксперт гурухининг ижобий хулосаси ва ўқув жараёнига қўллаш учун берилган тавсиясидан кейин , унга худуддаги потенциал иш берувчилар таркибидаги мутахассис ёки профессор ўқитувчилардан тақриз олинади
- 6. Эксперт гурухи ва тақризчининг ўқув жараёнига қўллаш тўғрисидаги тавсиясидан кейин коллеж Илмий Педагогик Кенгашида мухокама қилинади ва таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади.
Ишчи ўқув дастурнинг таркиби - 1. Зарварақ;
- 2. Мундарижа;
- (ушбу таркибга эксперт гурухи хулосаси ва тақриз қўшилади)
- 3. Ўқув фани (модули)нинг мақсад ва вазифалари, ўзлаштириш натижаси;
- 4. Ўқув фани (модули)нинг машғулот турлари бўйича мавзулар режаси ва мазмуни;
- 5. лаборатория ишлари мавзулари;
- 6. Ўқув фани (модули)нинг моддий-техник таъминоти;
- 7. Фан (модул)нинг ўзлаштириш даражасини назорати ва бахолаш;
- 8. Тавсия этилган адабиётлар ва сайтлар рўйхати;
Ишчи дастурнинг мазмуни: I.Зарварақ - Зарварақнинг олди томони:
- - таълимнинг бошқарув органининг тўлиқ номи;
- - таълим муассасасининг тўлиқ номи;
- - ишчи дастурни тасдиқлаш тўғрисида таълим муассасаси директори имзоси ва мухри;
- - ўқув фани (модули)нинг касбнинг намунавий ўқув режасига мос номи;
- - ишчи ўқув дастурни ишлаб чиқишга асос бўлган намунавий ўқув дастурнинг номи, тасдиқланган йили;
- - мазкур ўқув фани (модули) ўқитиладиган тайёрлов йўналиш (лар)и ва касб(лар) номи;
- - ишчи дастур ишлаб чиқилган йил;
- Зарварақнинг орқа томони:
- - касб ўқув режасида ўқув фани (модули)ни ўзлаштириш учун белгиланган ўқувчининг умумий юкламаси ва уни машғулот турлари бўйича тақсимоти;
- - ишчи дастурни тузувчи(лар)нинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи ва лавозими;
- - тақризчилар фамилияси, исми-шарифи, иш жойи ва лавозими;
- - педагогик кенгаш қароридан кўчирма;
Do'stlaringiz bilan baham: |