IV. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги
“Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналишида “Умумқурилиш ишлари устаси”ни тайёрлашда “Ғишт ва тош териш ишлари технологияси” фани махсус фанлар блоки таркибига киради. Фан ўқув режада келтирилган математика, ва тегишли умумкасбий ҳамда махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ. Масалан, ўқувчиларнинг ғишт териш жараёнларини ўрганишда,“Математика”, “Рус тили”, фанларидан олинган билимларига таянади. Шунингдек, “Ғишт ва тош териш ишлари технологияси” фани “Қурилиш материаллари” “Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги”, “Геодезия” ва “Бино ва иншоотлар конструкцияси” ва шу каби фанларга боғлаб ўргатилади.
V.Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий усуллари, ахборот ва педагогиктехнологиялари қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Фанни ўқитишда, анимацион ва мультимедия тасвирлар, видеофильмлар, тақдимот, слайд, чизма ва схемалар намойишлари учун ахборот коммуникация технологиялари - компьютер ва проекторлардан фойдаланиш назарда тутилади.
Фан дастуридаги мавзуларни ўқитишда таълимнинг замонавий усулларидан - “Ақлий ҳужум”, “Кластер” ва шу каби илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш ўринлидир.
1. Ўқув дастурига умумий талаблар
Дастур номи
|
“Ғишт-тош териш ишлари технологияси”
|
Ажратилган соат
|
80 соат
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
40
|
Дастурнинг мақсади
|
ўқувчиларга қурилишда ишлатиладиган пайвандланувчи материалларнинг турлари, пайвандлаш аппаратларининг тузилиши ва пайванд сифатини назорат қилиш тўғрисида асосий тушунчаларни ўргатади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |