Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
-бино ва иншоотларнинг деворларини ғишт-тош билан териш ва қоплаш жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- бино ва иншоотлар деворларини қулф-калит қилиб териш қоидаларини;
- пишиқ ғишт, девор териш ва қоплашда ишлатиладиган табиий тошлар ҳақида умумий маълумотларни;
- девор, устун, пардадевор, вентиляция каналлари, арка ва гумбазлар теришни;
-ғишт-тош терувчиларнинг иш ўринларини ташкил этишни;
- ғишт-тош теримининг сифатини текширишни;
- ғишт-тош теришда техника хавфсизлиги қоидаларини.
- қиш шароитида ғишт-тош теримини;
- ғишт-тошдан терилган бино қисмларини таъмирлаш ва гидроизоляциялаш ишларини билиши;
|
Билимлар
|
ғишт терувчининг ишини ва иш ўрнини ташкил қилиш;
терим ишларини ишлаб чиқариш лойиҳасига ва қурилиш қоидаларига мос холда амалга ошириш;
қурилиш машина механизмлари ва асбоб ускуналар ишлаш;
ишлар сифатини назорат қилиш;
қурилиш материалларини қабул қилиш ва омборларга жойлаштириш;
хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш
|
Кўникмалар
|
- ғишт-тош териш ишларини бажаришни ва унинг сифатини текширишни , бажарилган ишлар хажмини аниқлай олишни, епилиб кетадиган ишлар далолатномаларини мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи
|
“Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналишида “Умумқурилиш ишлари устаси”ни тайёрлашда “- ғишт-тош териш ишлари технологияси” фани мутахассислик фанлар блоки таркибига киради. Фан ўқув режада келтирилган “Математика”, “Чизма геометрия ва мухандислик графикаси” ва тегишли махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ. Шунингдек, “Инженерлик геодезияси”, “Металл ва темир-бетон конструкцияларини йиғиш ишлари технологияси” каби фанлар боғлаб ўргатилади.
|
|