Ажратилган соат
|
20
|
Мавзулар сони
|
10
|
Дастурнинг мақсади
|
Ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот-ресурс марказлари мутахассисларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, ижтимоий, иқтисодий, техника, санитария-гигена ва меҳнат қонунлари, ташкилий чора-тадбирлардан иборат бўлиб, ахборот-кутубхоналардаузуликсиз фаолият жараёнида ходимларнинг унинг соғлиги ва меҳнат қобилиятини сақлашга эътибор қаратишни тақозо этади. Ахборот- кутубхона муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш фани меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий масалалари, меҳнат ҳуқуқи, меҳнатни муҳофаза қилишнинг манбалари билан ишлаш, меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, меҳнат ҳуқуқида жавобгарлик, ҳавфсиз ва соғлом иш шароитларини ташкил қилиш, каби бир қатор масалаларни қонуний хал этиш йўлларини ўргатади.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқиш хавфи олдини олиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни сабабини ўрганиш, ўт ўчириш қуролларни ишлатиш, техник анжомларни ишлатишда меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, норматив хужжатлардан фойдалана билиш
|
Билимлар
|
Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун;
Меҳнатни мухофаза қилишнинг номенкулятура чора – тадбирлари;
Меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари;
Меъёр ва йўриқномаларни бузганликлари учун жавобгарлик;
Бахтсиз ходисаларни олдини олиш;
Санитария – гигиенага риоя қилиш, электр хафвсизлиги ва ёнғинни олишга қаратилган чора – тадбирлар каби билимларга эга бўлади.
|
Кўникмалар
|
Меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларга риоя қилиш;
Санитария – гигиенага риоя қилиш;
Хавфсизликни таъминловчи асосий шартларни бажариш;
Электр токи урган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш;
Муҳофаза воситалари ва махсус кийимлардан фойдаланиш;
Ўт ўчириш воситаларини ишлата билиш;
Фавқулотда холатларда эвакуация қилиниш йўлларини билиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |