Ўқув дастурининг номи
|
Кутубхоначилик иши тарихи
|
Ажратилган соат
|
34
|
Мавзулар сони
|
10
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга мамлакатимиз кутубхоналари ва кутубхоначилик ишининг узоқ ўтмишдан то ҳозирги кунгача бўлган тарихи билан таништириш, кутубхоначилик иши тараққиёти ходисаларини ижтимоий ҳаёт ходисалари билан алоқадорликда, тарихий босқичлардан келиб чиқган холда ўргатишдан иборатдир.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
- китоб ва кутубхоналарнинг жамиятда тутган ўрни ва ахамияти;
- китоб ва кутубхона авлодлар ва аждодларнинг маънавий алоқасини узвий боғловчи буғини эканлиги, шахсни баркамол тарбиялашдаги роли;
- кутубхоналарнинг ташкил топиши ва тараққиёти тарихи;
- жамиятда китоб тақсимлаш шакли ва кутубхона фондини сақлаш усули, кутубхоначилик иши шаклларининг вужудга келиши, ривожланиши ва ўзгаришини тарихий ўрганиш;
- кутубхона фонди шаклларининг вужудга келиши, ривожланиши ва ўзгаришини тарихий тадқиқ қилиш;
- кутубхоначилик иши ва кутубхона фонди шаклларининг вужудга келиши, ривожланиши ва ўзгаришини тарихий қонуниятларини аниқлаш ва асослаш;
- кутубхоначилик ишини минтақавий, миллий ва маданий – тарихий хусусиятлари;
- тарихий тараққиёт жараёнида кутубхона турлари ва типларини ўзгариши хақидаги билим ва маълумотларни олади.
|
Билимлар
|
- Ўзбекистонда кутубхоначилик иши тарихининг методологик асослари;
- Қадимият ва илк ўрта асрлар кутубхоналари; (милоддан аввалги IV – милодий VII - асрлар)
- Ўрта асрлар кутубхоначилиги (VIII- аср - XIX асрнинг биринчи ярми)
- Мустамлака Туркистонда кутубхоначилик иши (1867-1917)
- Туркистон кутубхоначилиги ўзгаришлар даврида (1917 – 1924 йиллар)
- Шуро мустобид тузумининг шаклланиши ва иккинчи жахон уруши йилларида
Ўзбекистонда кутубхоначилик иши (1924 – 1945 йиллар).
- Шўро мустабид тузумининг таназулга учраши ва завол топиши йилларида Ўзбекистонда
кутубхоначилик иши (1945 – 1991 йиллар)
- Мустақил Ўзбекистон Республикасида кутубхоначилик иши (1991 – 2015 йиллар)
|
Кўникмалар
|
- Кутубхоначилик иши тарихи фани ва вазифалари;
- Кутубхоначилик иши тарихини даврийлаштириш;
- Туронзамин китоб ва ёзма ёдгорликлари;
-Кутубхоналарнинг турлари: (Вақф кутубхоналари, шахсий кутубхоналар, шарқона миллий
кутубхоналар, илмий жамият кутубхоналари ва бошқа)
- Туркистон Давлат кутубхонаси фаолияти;
- Болалар кутубхоналар фаолияти;
- Олий ўқув юртлари кутубхоналари фаолияти;
- Вилоят кутубхоналар иши;
- Ахборот - кутубхона марказлари фаолияти;
- Ахборот - ресурс марказлари иши;
|
|