23
Ўз эгаси – свой хозяин
Мослашиш – приспосабливаться
Услуб – стиль
Қобилият – способность
Товон томони – область пятки
Уч қисми – носовая часть
Масофа – расстояние
Ноқулайликлар – неудобства
Дуч келмоқ – встретить
Антиқа – удивительный
Ҳамжамият – сообщество
Бичим – покрой
Тола – волокно
Мато – ткань
Ўтказгичсиз тармоқ – беспроводниковая сеть
Ҳамкор – партнер
Нохушлик – неприятность
Огоҳлантирмоқ – предупреждать
6-топшириқ. Матнда учраган янги сўз(неологизм)ларни кўчириб ёзинг, маъносини
изоҳланг.
7-топшириқ. Интернетдан электрон маҳсулотлар ҳақида маълумот топинг ва шу
асосда қисқа хабар тайёрланг.
8-топшириқ. Матнни ўқинг. Нотаниш сўзлар луғатини тузинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ
ТИЗИМИ
Кадрлар тайёрлаш миллий моделида узлуксиз таълим тизимининг олий
таълимга алоҳида эътибор қаратилган. Унинг мақсади
республикамизнинг
24
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган, бозор
иқтисодиёти шароитида самарали фаолият юритадиган юқори малакали
мутахассисларни тайёрлашдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ
1998 йилдан олий маълумотли мутахассисларни икки босқичда – бакалавриат
ва магистратурада тайёрлаш тизими жорий этилди. Талабаларни олий таълим
муассасаларига қабул қилиш давлат грантлари ва тўлов-шартнома
асосида
амалга оширилади.
Ўзбекистонда олтмишдан зиёд олий таълим муассасалари – университетлар,
институтлар ва бошқа билим даргоҳлари олий маълумотли мутахассисларни
тайёрлайди. Мамлакатимизда техник йўналишда таълим берувчи 14 та,
гуманитар йўналишда – 15 та, педагогик йўналишда - 5 та, тиббиёт соҳасида -
5 та, аграр йўналишда - 4 та ҳамда бир қатор ихтисослашган университет ва
институтлар мавжуд.
Шунингдек, республиканинг турли шаҳарларида олий
ўқув юртларининг филиаллари ишлаб турибди.
Ҳамкорлик
натижасида
мамлакатимизда
етакчи
хорижий
университетларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
Олий таълим муассасаларида машғулотлар асосан ўзбек, рус, қорақалпоқ,
баъзи мутахассисликлар бўйича инглиз, қозоқ, тожик, туркман тилларида
олиб борилади.
Республикамиз олий таълим масканларида электрон каталоглар,
виртуал
кутубхоналар яратилган, электрон дарсликлар ва қўлланмалар тайёрлаш
ишлари олиб борилмоқда.
Профессор-ўқитувчилар хориждаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш
имконига эгалар. Иқтидорли талабалар турли
мамлакатларга грант асосида
ўқишга юборилиши йўлга қўйилган. Ўқиш ва илмий изланишда фаоллик
кўрсатган талабалар Президент стипендияси, Улуғбек, Навоий ва бошқа
алломаларимиз номи билан аталувчи махсус
стипендияларга сазовор
бўлишади.
25
Мамлакатимиз талабалари ўртасида фан олимпиадалари, илмий-амалий
анжуманлар,
спорт универсиадалари, турли маданий-маърифий кўрик-
танловлар мунтазам равишда ўтказилади.
Буларнинг барчаси олий таълим муассасасида ўқиш йилларининг “олтин
давр” деб аталишига сабабдир.
Do'stlaringiz bilan baham: