26
Антонина
Павловнанинг гапларини тинглаб, бугунги ёш йигит-қизларнинг
юриш-туриши ҳақида ўйга толаман. Биз яшайдиган уйнинг йўлагида қиш
кунлари уч-тўртта қиз сигарет чекиб туришганини бир неча марта кўрганман.
Ўтган-кетгандан уялишмайдиям. Ҳар гал кўрганимда юрагим зирқирайди.
Эсиз ёшлик!
Ота-онаси бормикан буларнинг, хабардормикан аҳволидан?
Балки улар ўзларини
маданиятли, замонавий ҳисоблашар, давр шунақа
дейишар? Йўқ, асло!
Бунинг на маданиятга, на замонга даҳли бор.
Антонина
Павловна гапирар экан, эзилаётгани, юраги ачишаётгани юз
ифодасидан билиниб турар эди.
— Мана шунақа енгил-елпи қарашлар етим болаларнинг кўпайишига
сабаб бўлмаяптими? — дейди опа сўзини давом эттириб.
— Бунда Ғарбнинг таъсири йўқ деб, ким айта олади?
Ҳа, Ғарбнинг таъсири бор, ҳеч шубҳасиз. Ҳозир нима кўп - кино кўп. Fap6
мамлакатларида ишланган фильмларда тасвирланган беҳаё манзаралар
ёмон таъсир кўрсатиши аниқ Бундан ташқари, видеомагнитофонлар,
интернет-чи? Уларда нималар кўрсатилмайди?
Аслида-ку, одам кўрган ёки эшитган ҳар бир нарсасига кўр-кўрона
эргашмай, ундан тегишли хулоса чиқариши
зарур, танқидий кўз билан қарай
билиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: